Шомуродов ва Абрахам трансфери камлик қилади!

2021 йил “Рома” учун турли даражадаги паст-баландликлардан иборат бўлди. Италиянинг IL Messaggero нашри пойтахт клубига оид  2021 йилнинг энг эътиборга молик воқеаларини эсга олди.

Қуруқ мавсум чўзилиб кетди

2021 йил ҳам Рим клуби учун совринсиз якунланди. 2008 йилдан бери пойтахт клуби бирор совринга эга чиққани йўқ. Клуб мухлислари севимли жамоасидан 13 йилдан бери қаҳрамонлик кутади. Афсуски, қуруқ серия давом этмоқда...

Омад ва омадсизлик ўртаси бир қадам

Борха Майораль бир йил ичида икки хил ҳолатни бошдан ўтказди. 2021 йилнинг бошидан жамоани Жозе Моуриньо қабул қилиб олгунча бўлган даврда “реал” тарбияланувчиси асосий таркибнинг муқим ўйинчиси ва жамоа қаҳрамонларидан бири эди.

Португалиялик мутахассис клубни қабул қилиб олиши билан Майоралнинг юлдузли онлари сўнди. Энди испан ҳужумчиси ўзига янги жамоа топиши керак.

1635455368_mayoral5_1

Янги сардор, янги етакчи!

2021 йилнинг биринчи ярмида “Рома”га устозлик қилган Фонсека жамоа сардори Эдин Жеко билан келиша олмай қолди. Кейинчалик ўзи ҳам ҳайдалиб кетган мутахассис ўшанда сардорлик ваколатини Лоренцо Пеллегринига топширганди.

Маҳоратли ярим ҳимоячи Фонсека қолиб, Жозе Моуриньонинг ҳам ишончини ортиғи билан оқламоқда. “Рома” сардорлик қилиш пойтахтда туғилган ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Шу жумладан Пеллегринининг ҳам.

Дербидаги қаҳрамонлик

Испан ҳужумчиси Педро бир йилда пойтахтнинг икки клуби – “Лацио” ва “Рома” сафида ўйнашга ва иккита дербида ҳар икки жамоага гол уришга муваффақ бўлди.

Дастлаб, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “Рома” футболчилари “Лацио”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голлардан бирини Педро киритди. Моуриньо келгач, испаниялик футболчи “Лацио”га кўчиб ўтишга мажбур бўлди.

Янги мавсумда Педро яна гол урди. Бу гал унинг аниқ зарбаси “Лацио”га “Рома” устидан ғалабани таъминлади – 3:2.

Ҳурматни қайтарадиган турнир

Конференциялар лигасининг нуфузи Чемпионлар лигаси ва Европа лигасиникига етмайди. Лекин 13 йилдан буён совринсиз қолаётган “бўрилар” учун бу турнир соврини кичик бўлса-да, муҳим “ўлжа” ҳисобланади.

Агар “Рома” шу турнирда зафар қучолмаса, Скудетто ва бошқа Еврокубокларни унутса ҳам бўлаверади.

YuN5XDtAPuiNGNy_GOf7W2e6e_f8Y-J7_1

Характерсиз мураббий

Паулу Фонсека ғояларга бой, маҳоратли мураббий. Лекин унга ўзига хос характер етишмади. Вақтида ўзига мос бўлган “Фиорентина” ёки “Тоттенхэм”га кетиши керак эди. Рим унга оғирлик қилди ва энди мураббийдан томошабинга айланди.

Истеъдодли ёшлар

“Рома”да келажаги порлоқ ёшлар бор. Булар Эбрима Дарбо, Эдоардо Бове ва Никола Залевски. Фонсека ҳам, Моуриньо ҳам уларни тўқнашувларга ташлашдан чўчимаяпти. Аксарияти бошқа клублар эътиборига тушган.

Катта футбол карвонига арашиб кета оладими ёки йўқ, бунинг барчаси шу ёшларнинг ўзини қўлида.

Даҳшатли натижалар

Фонсека бошчилигидаги “Рома” Европа Лигасида “Манчестер Юнайтед”дан олтита гол еди. Конференциялар лигасида “Будё-Глимт” иккита учрашувда Моуриньо жамоаси дарвозасини саккиз марта ишғол қилди. Юқори даражадаги мураббийлар учун унутилмас шармандалик.

Моуриньо муваффаққият кафолати

Жозе Моуриньо – таниқли ном, муваффақиятлар кафолати. Бу 25 та соврин ютган мутахассис. Унинг қўл остидаги жамоалар А Сериядаги уй учрашувларида 43 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган. У “Рома”ни юксак марраларга етаклаш учун умид уйғотадиган мураббий сифатида пойтахт клубига олиб келинди.

Бу трансферлар камлик қилди!

2021 йилда “Рома”га дарвозабон Руй Патрисио, ҳимоячи Матиас Вина, ҳужумчилар Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродов олиб келинди. Лекин римликлар бу трансферлар билан кифояланмоқчи эмас. Олдинда ҳали булардан кучли ўйинчиларни харид қилиш режаси бор.

Ҳамма нарса “Рома”ни қисқа фурсатда қудратли жамоага айлантиришга қаратилган.

6177507_1721_eldor_shomurodov

Энди Жозе Моуриньодек уддабурон мураббийси бор истеъдодли жамоанинг нималарга қодирлигини 2022 йилги ўйинларда кўрамиз...

“Рома” мураббийлар штабида ўзгариш

Моуриньо таркибни тозалайди. “Рома”нинг қайси ўйинчиларига кимлар харидор?

Моуриньо энди Италия стадионларига киритилмайди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдурахмон лидер
02/01/2022 23:17
Шомуродов кетгани макулмиди?

×