Шомуродов ва Абрахамга “Челси” юлдузи ёрдам беради!

Жозе Моуриньо “Рома” таркибини катта клублар “нонини еган” номдор футболчилар билан кучайтиришга қарор қилди.

“Челси” билан мустаҳкам алоқаларини ишга солаётган португалиялик мутахассис Рим клубининг ҳужумкорлик салоҳиятини ошириш учун “Челси” ўйинчиси Рубен Лофтус-Чикни олиб келмоқчи. Моуриньонинг режасига кўра,  Англия терма жамоаси аъзоси “Рома”нинг олдинги чизиғида ўйнаётган Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродовга  ҳужумлар уюштиришда ва голли вазиятлар яратишда ёрдам беради.

Жозе бу футболчини Римга келишга кўндириш вазифасини Тэмми Абрахамга юклади. Англиялик ҳужумчи Рубеннинг яқин дўстларидан ҳисобланади. Улар “Челси” академиясида бирга тарбия топган.

41608734

“Аристократлар” ҳам Лофтус-Чикни қўйиб юборишга қарши эмас. Бу футболчи асосий таркибнинг муқим аъзоси эмас. Томас Тухель Рубеннинг ўрнига “Кристал Пэлас”да порлаётган Конор Галлахерни олмоқчи.

Галлахер премьер-лигага жуда тез мослашди ва ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, “Кристал Пэлас”нинг асосий тўпурарига айланди. Мутахассислар бу футболчи ҳозирнинг ўзида “аристократлар”нинг асосий таркибида мунтазам тўп тепишга қодирлигини таъкидламоқда.

Табиийки, Томас Тухель ҳам ёзда ўзи ижарага бериб юборган клуб тарбияланувчисининг муваффақиятларидан хабардор. Бироқ, ижара шартномасига кўра, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган Конор Галлахерни мавсум ўртасида ортга қайтариб бўлмайди.

Ярим ҳимоячининг тезкорлиги ва тўпурарлик қобилиятини юқори баҳолаётган германиялик бош мураббий мавсум якунланиши билан Галлахерни биринчи жамоа сафига қўшиб олмоқчи.

“Рома”нинг ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин бўлган ижрочилар рўйхатига Жозе Моуриньо “Атлетико” ва “Вольфсбург” футболчиларини ҳам киритди.

Римликлар Диего Симеоне жамоасидан 26 ёшли аргентиналик Анхель Корреани трансфер қилмоқчи. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, “Рома” спорт директори Тьяго Пинто Анхелни ёзда қўлга киритиш учун ҳозирдан ҳаракатни бошлади.

Анхель-Корреа-1050x600

Корреанинг мадридликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Шу боис, римликлар уни олиш учун харажат қилишига тўғри келади. Корреа Рим клубида “Реал”дан ижарага олинган Борха Майоралнинг ўрнини босиши керак бўлади. Майоралга “Фиорентина” харидор бўляпти. Агар флоренцияликлар “Қироллик клуби” билан испан ҳужумчисининг ижарасини келиши олса, у январь ойида “Рома”дан “Фиорентина”га  кетади. Акс ҳолда, Майораль мавсумни Римда якунлашига тўғри келади.

Анхель Корреа Аргентинанинг “Сан-Лоренсо” клуби тарбияланувчисидир. Ҳужумкор футболчи 2015 йилда “Атлетико”га ўтганидан бери мадридликларга садоқат билан хизмат қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 20 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига еттита гол ёздириб қўйди.  

“Рома” нишонга олган яна бир номзод “Вольфсбург” ҳужумчиси Ваут Вегхорст 1992 йилда туғилган. Нидерландиялик ўйинчи худди Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахам сингари баланд бўйли ва жисмонан бақувват футболчи ҳисобланади.

Ваут асосан Бундеслигада қолиш учун курашадиган “бўрилар” сафини тарк этишни истаяпти. У ўз олдига катта мақсадларни қўйган кучлироқ клублардан бирининг  шарафини ҳимоя қилмоқчи. Бундан римлик “бўрилар” фойдаланиб қолиши мумкин.

Аслида Жозе Моуриньо Вегхорстни “Тоттенхэм”да ишлаган даврида Англия премьер-лигасига таклиф қилганди. Бироқ, Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққани боис, бу трансферни амалга оширишнинг имкони бўлмаган.

Португалиялик мутахассис ўшандан буён тажрибали ҳужумчини назаридан қочиргани йўқ. Евроиттифоқ паспортига эга футболчини Италияга олиб келиш ва трансферни расмийлаштириш ортиқча муаммо чиқармайди. Нидерландиялик тўпурар 2018 йилдан бери “Вольфсбург” сафида 112 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 58 маротаба ишғол қилган.

large (2)_10

Бундеслига вакили билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этадиган ҳужумчи жорий мавсумда 15 та ўйинда олтита тўп киритди.

Бу футболчи Шомуродовнинг ўрнини тортиб олди!

Легионеримиз энг зўр футболчилар қаторида!

збек легионери катта суммага трансфер қилинади!

Шомуродов ва Абрахам. Моуриньо қудратли “Рома”ни яна кимлар билан қурмоқчи?

Тўпурар легионеримиз: Мен тезкормасман, техникам ҳам зўр эмас демайман, лекин...

Европа Чемпионлар лигасида қатнашадиган клуб “Навбаҳор” кўзлаган легионеримизга шартнома таклиф қилди

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

Ана холос! “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти!

Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!