Шомуродов ва Кенжабоев келиб қўшилган МТЖнинг бугунги машғулотидан фотогаларея

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан фойдаланиб халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.

Сречко Катанец бошчилигидаги "оқ бўрилар" 15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Грузияга қарши баҳс учун Тошкентда тайёргарликни бошлади. Бугунги машғулотларга "Рома" сафида тўп тепаётган ҳужумчимиз Элдор Шомуродов ҳам келиб қўшилди. 

Қуйида терма жамоамизнинг "Пахтакор" стадионида қувноқ кайфият остида ўтган машғулотидан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!