Шомуродов ва “Рома”ни жиддий синовлар кутмоқда

УЕФАнинг учинчи мусобақаси – Конференциялар лигасининг гуруҳ босқичи якунланиб, плей-офф босқичига чиққан жамоалар аниқланди.

Европа футболи мутасаддилари “кўҳна қитъа” жамоаларининг уч  нуфузли турнири – Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасини бир бирига боғлаб қўйгани алоҳида аҳамият касб этмоқда. Яъни, Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг гуруҳ баҳсларини учинчи ўринда якунлаган жамоалар, бир поғона паст турувчи мусобақада ўз гуруҳида иккинчи қатордан жой олган клублар билан ўзаро куч синашади.

Ўзбекистон футбол ихлосмандалари мухлислик қилаётган “Рома” катта омад эвазига ўз гуруҳини энг юқори поғонада якунлади.

Жозе Моуриньо шогирдлари Болгарияда “ЦСКА” жамоаси меҳмони бўлиб, учрашувда учта тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган бўлса-да, кутилмаганда баҳс охирида иккита тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқаришига бир баҳя қолди – 3:2.

Шомуродов ушбу баҳсда гол урган Борха Майораль ўрнига 68-дақиқада майдонга тушиб, 20 дақиқадан кўпроқ ўйнади, бироқ яна ўзини кўрсата олмади.

8f416-shomurodov

“Рома”нинг “С” гуруҳи ғолибига айланишига Украинанинг “Заря” жамоаси кўмаклашиб юборди. Луганскликлар ўз майдонида гуруҳ пешқадами ҳисобланган “Будё-Глимт” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, норвегияликлардан очко тортиб олгани Рим жамоасига қўл келди ва улар очко жамғаришда “Будё-Глимт”дан бир баллга ўзиб кетди.

- Биз ўзимизга бундай муаммоларни туғдирмаслигимиз керак. Бунақада ўйинни тўлиқ назорат қилиб бўлмай қолади. Лекин натижадан қониқдик. “Заря”дан миннатдормиз, - деди Жозе Моуриньо София шаҳридаги ўйиндан сўнг.

Шу тариқа, 13 очко билан гуруҳда биринчи бўлган римликлар Конференция лигасининг 1/8 финалига тўғридан тўғри йўл олди.

Шунингдек, бошқа гуруҳлар ғолиблари –  ЛАСК (Австрия), АЗ (Нидерландия), “Гент” (Бельгия), “Фейеноорд” (Нидерландия), “Копенгаген” (Дания), “Ренн” (Франция) ва “Базель” (Швейцария) ҳам нимчорак финалда ўйнайди.

Гуруҳда иккинчи бўлган “Будё-Глимт” (Норвегия), “Карабах” (Озарбайжон), “Маккаби” Тель-Авив (Исроил), ПАОК (Греция), “Раннерс” (Дания), “Партизан” (Сербия), “Славия” (Чехия) каби жамоалар Европа лигасида учинчи поғонадан ўрин олган “Лестер” (Англия), “Марсель” (Франция), ПСВ (Нидерландия), “Митьюлланн” (Дания), “Рапид” (Австрия), “Спарта” (Чехия), “Селтик” (Шотландия) ва “Фенербахче” (Туркия) билан ўтиш учрашувида рақобатлашади.

Ҳозирча, Конференциялар лигасида “G” гуруҳида битта учрашув қолди. “Тоттенхэм” ва “Ренн” баҳси лондонликлар жамоасида коронавирус тарқалиб кетгани туфайли кечиктириладиган бўлди. Ушба баҳсда “Тоттенхэм” ғалаба қозонса, ўтиш учрашувида қатнашади. Дуранг ёки мағлубият қайд этилса, “Витесс” мусобақани давом эттиради.

Кўриниб турибдики, Конференциялар лигасига Европа Лигаси вакилларининг қўшилиши бош соврин учун рақобатни янада кучайтириб юборади. “Рома” раҳбарияти Жозе Моуриньо олдига жорий мавсумда ушбу халқаро мусобақада ғолиб чиқиш вазифасини қўйган.

Римдаги ҳужумчисиз Элдор Шомуродовнинг Конференциялар лигасидаги статистикаси мухлисларимизни қизиқтиришини инобатга олиб, ушбу маълумотни келтириб ўтишни маъқул топдик.

Ҳамюртимиз Конференциялар лигаси саралаш босқичида Туркиянинг “Трабзонспор” жамоасига қарши ўтказилган иккита учрашувда жами 107 дақиқа ҳаракат қилиб, сафардаги илк баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Мусобақанинг гуруҳ беллашувларида Элдор жами олти марта майдонга тушди ва жами 262 дақиқа ҳаракат қилди. Бу вақт ичида жамоадошларига бир жуфт голли пас оширди.

YuN5XDtAPuiNGNy_GOf7W2e6e_f8Y-J7

Энди Конференция лигаси ва Европа лигаси жамоалари ўртасидаги ўтиш учрашувларига 13 декабрь куни қуръа ташлаш маросими бўлади. Уй-сафар тизимидаги тўқнашувлар 17 ва 24 февраль санасига мўлжалланган.

“Рома” ва ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финалдаги рақибларини 25 февралда билиб олади. Бу жамоалар халқаро турнирдаги юришини 10 ва 17 март кунлари бўладиган ўзаро иккита учрашувда давом эттиришга киришади.

Мусобақа ғолиби 25 май куни ўтказиладиган финалда аниқланади.

 Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

Яхшибоев Чемпионлар лигаси билан хайрлашди, лекин...

Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

Ана холос! “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти!

“Рома”ни қутқаролмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×