Шомуродов ва Яхшибоев ОФК сўровномасида иштирок этмоқда!

Осиё Футбол конфедерацияси ҳар галгидек қитъанинг ҳафтадаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда. Биз учун қувонарлиси, бу сафар ушбу жараёнда икки нафар футболчимиз иштирок этмоқда.

"Рома" вакили Шомуродов ҳамда яқиндагина "Шериф" сафига бориб қўшилган Жасурбек Яхшибоев Осиёда ҳафтанинг энг яхши футболчиси, деган ном учун курашади.

"Элдор Шомуродов ("Рома", Ўзбекистон)

"Сассуоло"га қарши ўйинда 23 дақиқа, 1 голли узатма ва 80% аниқ пас.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси захирадан майдонга тушиб, Моуриньога фаолиятидаги 1000-ғалабасини келтирган ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Ва бу орқали "Рома"нинг турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди.

Жасур Яхшибоев ("Шериф", Ўзбекистон)

"Петрокуб"га қарши ўйинда 48 дақиқа, 1 гол ва 1 ассист.

"Шериф"даги дебютидаёқ урган голи ва амалга оширган ассисти Жасур Яхшибоевга яқин кунлардаги УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этишига ёрдам бериши мумкин",-дея изоҳ қолдирди қитъа миқёсидаги биринчи манба.

Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этиб, ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин:

https://www.the-afc.com/news/afcsection/hwang-kerr-shomurodov-and-more-vote-for-your-afc-international-player-of-the-wee

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!