Шомуродов ёки Абрахам? Моуриньо “Заря”га қарши ҳужумда ким ўйнашини айтди!

Бугун Тошкент вақти билан тунги 01:00 да УЕФА Конфеернция лигасининг гуруҳ босқичи бешинчи турида “Рома” ўз майонида Украинанинг “Заря” клубини қабул қилади. Ушбу учрашув олдидан мезбонлар бош мураббийи Жозе Моуриньо журналистларга интервью берди.

Эътиборингизга ушбу суҳбатни ҳавола этамиз.

238166952_4308255052568609_4461723317573568420_n

- Ўйин қанақа бўлади?

- Ўта аниқ бўлади. Ютсак, турнирни давом эттирамиз, ютқазсак, мусобақани тарк этамиз, дуранг бўлса, бу масала сўнгги турга қолади.  Тақдиримиз ўз қўлимизда. Қийин бўлади, чунки икки мураккаб турнир – миллий чемпионат ва Конференциялар лигасида ўйнаш осон эмас. Лекин бизга айнан шунақа муаммолар ёқади. Турнирдан чиқиб кетишни истамаймиз. Ғалаба учун бор кучимизни сарфлаймиз.

- Дзаньолодан нима кутяпсиз?

- Дзаньолонинг ўзидан ҳеч нарса, мен ҳаммасини жамоадан кутаман. Биз Генуяда жамоа сифатида ғолиб чиқдик, бу гал ҳам бирдамликда қўлимиздан келганини кўрсатишимиз керак. Шу боис, Николонинг бир ўзидан ҳеч нарса кутмайман. Мен Генуяда айтганимдек, у бир дақиқа ҳам ўйнамаган бўлса-да, муваффақиятимизни бирга нишонлагани менга жуда ёқди. У ўзини тўлиқ ўйнагандек тутди.

- Кубок ўйинларида, одатда, асосий дарвозабон дам олади. Сизда Руй Патрисио кейинчалик ҳам Конференциялар лигасида ўйнайверадими?

- Ҳа, у ўйнайди. Руй чемпионатнинг энг зўр дарвозабони бўлмаслиги мумкин, лекин биз “Венеция”дан учта тўп ўтказганимизга қарамай, мусобақадаги энг яхши ҳимояга эга жамоаларданмиз. Фузато зўр ҳаракат қиляпти. Агар у чемпионат ёки кубокда дарвозани қўриқлаши керак бўлса, мен тўлиқ ишонч билдира оламан. Лекин ҳозир Руй ўйнаяпти.

- Абрахамнинг ўйинидан қониқяпсизми?

- Ҳа, тўлалигича. Агар сиз ҳужумкор футбол ўйнайдиган ва кўп хавфли вазият яратадиган жамоанинг бир бўлаги бўлсангиз, гол уриш имконияти ошади. Тэмми жамоа учун кўп тер тўкяпти. У ҳимояга ёрдам беряпти, бўш зоналарни ёпяпти ва рақибга босим уюштирмоқда. Ҳозир у жамоавий ўйинни ўзгача англай бошлади. Балки аввал бошқача тушунгандир. Эртами, кечми голлар ҳам келади. Ҳаммаси бўлади. Мен хотиржамман ва хавотирга ўрин йўқ.

Абрахам келганидан кейин зўр бошлади, ҳаммани,  ҳатто мухлисларни ҳам ҳайратга солди. Кейин кичик пасайиш юз берди. Унинг терма жамоадан жароҳатланиб қайтганини инобатга олсак, бу нормал ҳолат. Мен ҳақиқатан мамнунман. Бугун ҳужумда айнан у ўйнайди, Дзаньоло ва Патрисио ҳам майдонга тушади. Сиз эса қолган саккиз футболчини аниқлашингиз керак бўлади.

1632429494_gettyimages-1342129138-612x612

- Уч нафар ҳимоячи билан ўйнаш эксперименти вақтинчалик чорами? Ёки кейин ҳам шу схемадан фойдаланиладими? Майдон марказидаги динамика ҳам ўзгаряпти...

- Мен беш киши билан ўйнашни ёқтирмайман. Биз чап қанот ҳимоячиларидан айрилдик ва уч нафар ҳимоячини асли ҳужумчи бўлган Стефан Эл-Шаарави билан бирга ўйнатдик. Ўйин савияси яхши бўлди. Генуяда натижа ҳам ижобий бўлди. Таркибимиз уч нафар ҳимоячи билан ўйнаш усулига мослаштирилмаган. Агар орқа чизиқда уч киши билан ўйнсак, таркибимиздаги тўрт нафар марказий ҳимоячи камлик қилади. Бу усул айрим ҳолатларда қўл келса, бошқа вазиятда фойда бермайди.

Ўйинчиларни кўп нарсадан воз кечиши эвазига янги модулни қўлладик. Яхши чиқди. Бунақа усул ҳам бўлиш керак. Асосий мақсад эса, ўзимиз шакллантираётган ўйин услубига қайтишдан иборат.  Лекин турли услубларга эга бўлиш ҳам фойдали, албатта.  Масалан, Эл-Шааравига қанот ҳужумчиси сифатида ўйнаш осон, лекин у бошқа позицияни ҳам ёпа олади. Биз тўрт ҳимоячи билан ўйнаймизми? Олдиндан айтишим мумкинки, Жордан Верету тўртинчи ҳимоячи вазифасини бажара олади.

- Вина ва Калафьори қайдномага киритиладими?

- Генуяда Смоллинг масаласини ҳал қилганимиздек, бунинг ҳам ечимини топамиз. Улар жамоа билан бирга шуғулланди.

- Бошида келганингиз билан ҳозирги “Рома” ўртасидаги фарқларни англаб етдингизми?

- Мен ўз ўйинчиларимни яхшироқ билим олдим. Масалан, Эл-Шаарави бошқа позицияда ҳам ўйнай олиши менга қоронғу эди. Ўтган йили унинг жисмоний ҳолатида муаммолар бўлганди.  Илгари ҳам мен уни сифатли ўйинчи, деб ҳисоблардим, фақат ҳар доим ҳам 90 дақиқа юқори савияда ўйнай олмасди. Ҳозир анча ўсди.  Генуяда у ягона имкониятимиз эди ва бизни қутқарди. Бунгача Эл-Шааравининг бу қобилиятларидан бехабар эдим. Бу мен ўйинчилардан ҳам ўрганишим мумкинлигини кўрсатади.

- Лигага қайтамиз, нотаниш жамоалар билан ўйнаш қанчалик қийин?

- “Заря” нотаниш жамоа эмас. Жамоа у билан ўйнамагунча нотаниш ҳисобланади. Биз ўрганиб, таҳлил қиляпмиз. “Заря”нинг чемпионат ва Конференциялар лигасидаги кўп ўйинларини томоша қилдик. Бизга қарши ўйнаётган жамоалардан айтарлик фарқи йўқ. Биз доим рақибни ҳурмат қиламиз. Биз ўйинга айнан шундай тайёрланамиз ва ҳудди шундай ютиш мумкинлигини биламиз.

460653

“Реал” Яхшибоевни кутяптими?

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!