Шомуродов йўқолган қизчанинг топилишига сабабчи бўлди!

Якунланган август ойи Элдор Шомуродов ҳаётида катта ўзгаришлар юз берган давр бўлди. Бир мавсум “Женоа”да тўп сурган ҳамюртимиз Италиянинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Рома”га кўчиб ўтди.

Жозе Моуриньо жамоаси дастлабки икки тур якунига кўра, юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида бормоқда. Бу римликлар мавсум охирига қадар юқори ўринлар  ва Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашишидан далолат беради. Шунингдек, “Рома” футболчилари Италия кубоги ва УЕФА Конференциялар лигасида ҳам имкон қадар бош совринни қўлга киритишга ҳаракат қилиши кутилмоқда.

LrlISQFFeqY

“Рома” матбуот хизмати яқинда Элдор Шомуродовнинг трансфери йўқолиб қолган польшалик қизнинг топилишига хизмат қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Маълумки, “Рома” мутасаддилари ҳар бир трансфер ҳақидаги янгилик ва хабарларга бутун дунё  бўйлаб йўқолган ва қидирилаётган болалар ҳақида маълумот ва уларнинг суратини ҳам жойлаштириб боради.  Болаларни тезроқ  топилиши ва кўпчиликнинг эътиборини жалб қилиш мақсадида амалга оширилаётган бу ташаббусни римликлар икки йилдан бери қўллаб келмоқда. Клуб рўйхатдаги болаларни таниган одамлар қайси ташкилотга боғланиши кераклиги, телефон рақамлари, мурожаат усуллари ҳақида батафсил ва аниқ маълумот беради.

Хусусан, жорий йилнинг 2 август куни 17,5 миллион евро эвазига “Женоа”дан “Рома”га трансфер қилингани ҳақидаги клубнинг расмий хабарига йўқолган болалар ҳақидаги ахборотлар ҳам илова қилинган эди.   

rueab6f7f2f40

Маълум бўлишича, айнан Шомуродов трансфери ҳақидаги хабарни ўқиган мухлислардан бири иловадаги қизчани таниган ва тегишли идорага хабар берган. Шу тариқа, августнинг бошидаги эълон ёрдамида йўқолиб қолган польшалик қизча топилди.

- Мен фарзандини йўқотган оиланинг ғам-ташвишини енгиллашига сабабчи бўлганимдан қанчалар хурсанд эканимни ифода қилишим қийин. Мен ушбу клубнинг бир бўлаги бўлишдан бахтиёрман ва биз футбол оммавийлигидан  мана шундай мақсадларда фойдаланаётганимиздан беҳад фахрланаман, - деди Элдор Шомуродов.

Легионеримизнинг бу дил сўзлари “Рома”нинг матбуот хизмати орқали эълон қилинди.

Умуман олганда, “Рома”нинг қидирилаётган болалар ҳақида маълумот бериш ташаббуси орқали дунё бўйлаб 12 нафар ўғил-қиз топилган.

Аввалроқ, яъни 2019 йилда Туркиянинг “Генчлербирлиги” жамоаси ўйинчиси Мерт Четин “Рома”га ўтгани ҳақидаги хабарда қидирилаётган 11 нафар болакайнинг маълумотлари ҳам берилганди. Ўшанда лондонлик қизалоқ йўқолганидан қарийб бир ҳафта ўтиб, соғ-саломат топилган.

bxnmA2J

Шунингдек, Элдор Шомуродов билан ўтган мавсумда “Женоа”да ўйнаган Давиде Дзаппакоста ҳам 2019 йилги мавсумда “Рома” шарафини ҳимоя қилган. Унинг трансферига оид хабарлар ёрдамида ҳам бельгиялик болакай уйига қайтарилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
04/09/2021 06:42
Ажойиб ҳабар. Савобли ишлар қойил.
&
Ашуров Бахтийор
03/09/2021 19:47
Эски ҳабар.

Минбар

Барча блоглар