Шомуродовга Испаниядан зўр таклиф чиқди. Элдор “Рома”дан кетадими?

Ёзги трансферлар вақтида “Рома” жамоаси сафига қўшилган Элдор Шомуродов кучли клубларда ҳам ўйнай олиш қобилиятини  намойиш этганидан Европанинг бошқа жамоалари эътиборига тушгани ойдинлашмоқда.

Европа футболини ёритишга ихтисослашган www.euro-football.ru сайтининг хабар беришича, ўзбек легионерига Испания клубларидан қизиқиш бўлмоқда.

Хусусан, Элдор Шомуродовни Испания чемпионати грандларидан ҳисобланган “Севилья” ўз сафида кўришни истаяпти. Хориж матбуотининг ёзишича, андалусияликлар ёзги трансферлар вақтида 26 ёшли футболчимиз трансферини амалга оширишни режалаштираётган экан.

Яна бир нуфзли сайт www.soccer.ru маълумотига кўра, “Севилья” клуби раҳбариятига ўз мақсадини амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки бу кўп жиҳатдан Жозе Моуриньонинг қарорига  боғлиқ бўлади.

Маълумки, “Рома”  раҳбарияти клубнинг аввалги мавқеини тиклаш, А Серияда совринли ўринлар учун курашиш ва мунтазам Чемпионлар лигасида иштирок этадиган қудратли жамоа шакллантириш мақсадида Жозе Моуриньони  бош мураббийликка таклиф этган.

1629452198_rue1c323b793e

Авваллари асосан “Челси”, “Реал”, “Интер”, “Манчестер Юнайтед” каби юлдузлар билан тўлиб-тошган жамоалар билан юқори натижаларни қайд этган португалиялик мутахассис бу гал жанговар жамоани бошидан шахсан ўзи шакллантиришга қарор қилди ва римликлар таклифини қабул қилди.

“Рома” раҳбарияти трансфер сиёсатида ҳам Моуриньони тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Жамоадан Моуриньога тўғри келмайдиган футболчилар кетказилди, Жозе танлаган янги ўйинчилар олинди ва бу жараён қишки ва ёзги трансферлар вақтида ҳам давом этади.

Роппа-роса бир йил муқаддам Россия премьер-лигасидан А Серияга кўчиб ўтган Элдор Шомуродов “Женоа” таркибида саккизта гол уриб, кучли бешлик чемпионатлари даражасида ўйнай олиш салоҳиятини намоён этганидан сўнг, мавсум давомида унга “Ювентус”, “Милан“, “Рома” каби жамоалардан таклифлар кела бошлади.

Ҳамюртимизни Римга таклиф қилиш фикри Жозе Моуриньодан чиққани аниқ. Чунки португалиялик мутахассис унинг имкониятларини яхши билади ва “Тоттенхэм”ни бошқарган даврда ҳам Шомуродовни Англия премьер-лигасига таклиф қилганди.

Хуллас, Моуриньо чақириғи билан “Рома”га ўтган Элдор Шомуродов УЕФА Конференциялар лигаси ва А Серия ўйинларида ҳам ўзини кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда ўйинида бироз пасайиш кузатилаётган ҳамюртимиз римликлар таркибидаги дастлабки беллашувларда битта гол ва тўртта ассист билан “Рома” ғалабаларига ҳисса қўшди.

3205633-65667928-2560-1440

Энг муҳим жиҳат шундаки, унча-мунча юлдузларни тан олмайдиган Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовни топ даражадаги футболчи, деб билишини ошкор намоён қилди ва ўзбек йигити у қураётган қудратли “Рома”да муҳим вазифаларини бажаришига ишонч билдиришда давом этмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шунинг учун ҳам “Севилья” вакилларининг ёзги трансферлар вақтида Элдор Шомуродовни олишига биринчи навбатда Моуриньо қарши чиқади. Чунки, португалиялик мутахассис бир неча йил давом этадиган катта лойиҳани бошлаб юборган ва Шомуродов шу ғояга хизмат қилиши керак бўлган муҳим ўйинчилар қаторига киради.

Иккинчи томондан, Элдор Шомуродовга “Севилья” каби кучли клублар эътибор қаратаётгани қувонарли ҳол. Чунки ривожланиш ва ўсишнинг чегараси йўқ. Зеро,  ўзбекистонлик футбол ихлосмандлари Элдор Шомуродов ва бошқа футболчиларимизни нафақат “Рома” ва “Севилья” даражадасидаги жамоалар, балки “Барселона”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед, “Челси”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Бавария” каби энг қудратли клубларда кўришни истайди.

Қолаверса, ёзги трансферлар ойнаси очилгунга қадар, Элдор Шомуродовга бошқа кучли клублардан ҳам чорлов бўлишига ишончимиз комил. Буёғини вақт кўрсатади...

27e7bc43c89b8e77e39826a87d8b5187

Ҳурматли мухлислар, Элдор Шомуродов “Рома”да қолгани маъқулми ёки “Севилья”га ўткганими?

Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.

“Реал”ни енгган Яхшибоев жамоаси қанча маош олади?

 

Моуриньо “Реал”дан таклиф олди, у “Челси”дан яна бир юлдузни чақирмоқда ва “Рома” лагеридан бошқа қизғин хабарлар!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Реал”ни нокаут қилган қаҳрамонлар – Польша ишонмаган Яхшибоев, Грецияда захирага михланган Атанасиадис ва Россияда сўниб қолган Тилль!

Моуриньо танқид қилган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Яхшибоевга Россия грандларидан таклиф бўлиши кутилмоқда

Ўрунов “қариялар” ичида қолиб кетди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Яхшибоев ва Тиллга тан берди: Голларнинг ижроси мукаммал эди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
02/10/2021 21:19
Зохча қўнар у шохга,
У шохгамас бу шохга
Деганлари дек кўчиб юришдан фойда йўқ. Шу ерда Ромада камида 2-3Мавсум қолиб ўзини яҳши томонларини кўрсатиб, киен бошқа вариантларни кўргани маъқул. Рома билан ҳам ЧЛга иштирок этса бўлади. Ҳали маур унга ҳам кўпроқ имкониятлар беради. Шошилмагани маъқул.
&
Х. Тухтаев
02/10/2021 18:53
Мен ўз фикримда қоламан сафдошлари Элдорга имконият яни яхши паслар бермаяпти. Элдор кўп харакат қилаяпти аммо тўпсиз!
&
Gumbazz
02/10/2021 18:33
Лекин Мауриниони бир ифлос одати бор кобилятли уйинчини улдиради лекин шундан курман
&
Gumbazz
02/10/2021 18:30
Севилия манимча яхши вариант испагияни уйирлари кизикрок манимча италияникидан Англяга утса зур буларди уйин услубга тезлик кушиларди хозир канайдир бир секинмийей хеч тугуномаёман боргансари пасайиб боропти
Ulugoff Dlyabiznesa
02/10/2021 18:22
Легионерла фаолиятига кизикувчила учун Uzbekistan Legioners телеграм каналини маслахат берамиз, Легионерларимиз уйинлари анонслари ва силкалари жойланиб борилади.. кимга кизу боса
&
Лучше Насаф
02/10/2021 18:19
Sevilya zoʻr variyant
&
Рахимов Илхомжон
02/10/2021 18:03
Ромада қолгани маъқул!!!!