Шомуродовга “Рома”га учта гол урган ҳужумчи рақобатчи бўлади

Жозе Моуриньо жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Рома”га Норвегиянинг “Будё-Глимт” клуби форварди Эрик Ботхеймни олиб келмоқчи.

Бу футболчи Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида римликларга қарши ўтказилган икки учрашувда учта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди. Унинг истеъдоди портгулиялик мутахассисни беэътибор қолдирмади.

Бугунги кунда “Рома”да энг рақобат кучли чизиқ ҳужум ҳисобланади. Биринчи рақамли ҳужумчи вазифасини англиялик юлдуз Тэмми Абрахам бажармоқда. Элдор Шомуродов унга асосий ўринбосар вазифасини бажаряпти.

Шунингдек, римликлар таркибида испаниялик ҳужумчилар – Борха Майораль ва Карлес Перес ҳам бор. Италиялик Стефан Эл-Шаарави ҳужумкор футболчи сифатида олдинги чизиқда ўйнаши мумкин. Агар Ботхейм Римга келадиган бўлса, рақобат янада кучаяди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!