Шомуродовнинг нархи тушиб кетди...

Transfermarkt портали Италия А Сериясида ўйнаётган 573 футболчининг трансфер нархларини янгилади.

А Серия вакиллари орасида нархи кескин кўтарилганлар орасида “Фиорентина” тўпурари Душан Влахович биринчи ўринда қайд этилган. Сербиялик ҳужумчининг нархи 20 миллион еврога ошди ва айни пайтда 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Трансфер суммаси кўтарилган ўйинчиларнинг кучли ўнлигини қуйида жадвалда кўришингиз мумкин.

marktwertspruenge-seria-a-ru-28122021-1640681540-77615

Шунингдек, нуфузли портал мутахассислари томонидан тузилган энг арзонлашган футболчилар рўйхатини “Наполи” ҳужумчиси Лоренцо Инсенье бошқариб бормоқда.

Италиялик ўйинчи 13 миллион еврога арзонлади ва бугунги кундаги трансфер суммаси 35 миллион еврога тушиб қолди. Нархи  пасайган ўйинчилар ўнлигидан 10 миллион еврога арзонлаган  “Ювентус” ҳужумчиси  Альваро Мората, туринликлар ярим ҳимоячиси Артур, “Наполи”ни тарк этишга қарор қилган Костан Манолас бор.

Шунингдек, “Лацио”дан Луис Альберто,  Чиро Иммобиле, “Милан”дан Исмоил Беннасер, “Аталанта”дан Луис Муриэль, “Ювентус”дан Алекс Сандро ва Адриен Рабьонинг трансфер нархи 8 миллион евродан арзонлашди.

Элдор Шомуродов аввалги рейтингда икки баробар қимматлаб, трансфер суммаси 7 миллион дан 14 миллион еврога кўтарилган эди. Бироқ, йил якунлари бўйича ҳамюртимизнинг нархи арзонлагани қайд этилди.

Умуман олганда, transfermarkt портали МДҲ ҳудудига кирувчи футболчиларнинг трансфер суммаси ўзгаришига алоҳида эътибор қаратди.

“Рома” шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов асосан захирадан ўйинга қўшилмоқда ва бошланғич таркибда жуда кам кўриниш бермоқда. Ўйин вақтининг камлиги ҳамюртимизга голлар ва ассистлар сонини оширишга халақит қиляпти.

Шомуродов А Серияда 15 марта майдонга тушиб, умумий ҳисобда 500 дақиқа ўйнади холос. Самарали ҳаракатлари иккита гол ва учта голли пасдан иборат бўлди. Шунга яраша, янги рейтингдаги нархи икки миллионга арзонлаб 12 миллион еврони ташкил қиляпти.

Элдорнинг жамоадоши Генрих Мхитарян беш миллионга арзонлади ва мавсум охирида “Рома”дан кетадиган ярим ҳимоячи 10 миллион еврога баҳоланяпти. Арманистонлик плеймейкер жорий мавсумда 18 та учрашув 1392 дақиқа майдонда ҳаракатланди, иккита гол тўртта ассист муаллифи бўлди.

9618e6f6df91d7777c9ac9b1524f8dc461c3899d9c3dc999682577_1

“Аталанта”да асосий таркибга кириш учун курашаётган россиялик ҳужумкор футболчи Алексей Миранчук А Серияда ўнта баҳс давомида 264 дақиқа ўйнаб, битта голи билан ёдда қолди. Унинг трансфери 2,5 миллионга тушиб кетди ва умумий сумма 11 миллион еврони ташкил қиляпти.

“Специя”да ўйнаётган украиналик Виктор Коваленконинг ҳаракатлари ҳам портал мутахассисларига маъқул келмади. “Аталанта”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи 12 та баҳсда битта тўп киритди. Аввал 4 миллион евро турган футболчи 500 минг евро йўқотди.

“Фиорентина”га келганидан бери қарийб бир йил давомида ўз жойини топа олмаётган россиялик Александр Кокорин тўртта учрашувда атиги 28 дақиқа кўриниш берди. 500 минг еврога арзонлаган ўйинчининг нархи энди 1,5 миллион евро экани қайд этилди.

ex-ussr-player-serie-a-ru-1640722190-77680

“Аталанта”нинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланган Руслан Малиновскийда ўзгариш бўлгани йўқ. 14 та учрашувда тўртта гол ва битта голли пас муаллифи бўлган ярим ҳимоячи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Элдор Шомуродовнинг шериги Одил Аҳмедов ўйнаган жамоа билан келишувга эришди

Ўруновнинг трансфери бўйича жиноий иш очилиши кутилмоқда. Ҳаммаси Остон ростини айтиб қўйганидан бошланган!

Яхшибоев "Реал"га гол урганидан кейин трансфер нархи қанчага ошди?

Бу жамоада Шомуродовга ўрин йўқ!

Шомуродов “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” футболчилари билан ўйнаши мумкин!

Ўруновни “Спартак”да нега ўйнатишмади? Сирлар очилмоқда!

Шомуродов “Олимпико”ни портлатди!

Россия клуби Ўруновни трансфер қилишга ўйланиб қолди!

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×