Шомуродовнинг рақобатчиси кетади!

Ўзбекистонлик футбол ихлосмандларининг “Рома”га мухлислик қилаётганини инобатга олган ҳолда, ушбу клубга оид янгилик, хабар ва маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.

“Рома”нинг бугунг кундаги  энг рақобат кучли чизиғи ҳужум экани сир эмас. Моуриньо асосан бир ҳужумчи билан ўйнамоқда ва бу жой Тэмми Абрахамнинг чекига тушган. Англиялик футболчига ўринбосар бўлиш ёки унинг ёнида ўйнаш имкониятини қўлга киритиш учун Элдор Шомуродов, Карлес Перес, Стефан Эл-Шаарави ва Борха Майораль ўзаро рақобатлашяпти.

Ҳозирча, ҳужумчилар орасида энг кам кўринаётган Борха Майораль бўлиб турибди. Бу ҳужумчи аслида “Реал”га тегишли. Мадридликлар устози Карло Анчелотти мавсум бошида Борха Майораль захирага ўтириб қолганидан хавотирга тушиб, уни “Рома”дан кетишга чақирганди.

Январда Борха Майораль Римни тарк этиши кутилмоқда. “Қироллик клуби” уни ижарадан қайтариб, бошқа жамоага бермоқчи. Айни пайтда истеъдодли ҳужумчига А Сериянинг ўзидан харидор бор. “Фиорентина” ўтган мавсум римликлар таркибида энг кўп гол урган ҳужумчини ижарага олишга тайёр.

Борха Майоралнинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун Моуриньонинг жамоасидан кетишга рози. Чунки, захирада ўтириб, яқин келажакда “Реал”нинг асосий таркибидан жой олиб бўлмаслигини ёш ҳужумчининг ўзи ҳам яхши тушуниб турибди.

My-Post-11-1

Дарбо “бўрилар” сафида қолади

“Рома” мутасаддилари клуб тарбияланувчиси Эбрима Дарбо билан амалдаги шартномани узайтирадиган бўлди.

Ишончли ўйини билан Жозе Моуриньонинг эътиборини қозонган 20 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача амал қилади. Клуб гамбиялик футболчи билан ҳамкорикни яна уч йилга узайтирмоқчи.

Эбрима Дарбо А Серияда атиги битта учрашув ўтказди. Конференциялар лигасида эса, “Заря”га қарши учрашувда Стефан Эл-Шааравига голли пас ошириб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

462699

Бу футболчини фақат текинга оламиз

Жозе Моуриньо Рим клубини қабул қилиб олганидан бери жамоага “Боруссия М” ярим ҳимоячиси Денис Закарияни олиб келмоқчи.

Бундеслига вакили португалиялик мутахассис қизиқаётган футболчисини 40 миллион еврога сотмоқчи бўлди. Бироқ, римликларни бу нарх қониқтиргани йўқ.

Чунки швейцариялик ярим ҳимоячи ёзда эркин агентга айланади ва уни бепул қўлга киритиш имконияти бор. Шу боис “Рома” уни қишда олиш фикридан воз кечди ва ёзгача кутадиган бўлди.

Денис Закариянинг ўзи ҳам “Боруссия М”ни тарк этиш мақсадида клубнинг янги шартнома бўйича таклифларини рад этмоқда. Бу ўйинчига “Барселона” ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлади.

462642

Ўзимни шердек ҳис қиляпман

“Рома”нинг 28 ёшли ҳимоячиси Леонардо Спинаццола Европа чемпионатида олган жароҳатини даволатиш билан банд. Тажрибали футболчи тезроқ майдонга қайтиш иштиёқида.

- Менга қитъа чемпионатининг олтин медалини топширишганида ҳиссиётларим жумбушга келди. Бу Жоржо Кьеллини ва Леонардо Бонуччи ҳамда бутун жамоанинг эътиборидан далолат эди. Бундан жуда мамнун бўлдим. Улар менга медалга лойиқлигимни айтишди. Йигирма дақиқадан сўнг, кийим алмаштириш хонасидан оиламга қўнғироқ қилдим ва юзимга табассум югурди. Оиламдагиларнинг кўзи ёш эди.

Жароҳат ўйиннинг бир бўлаги, мен олдинга интилиб, бор нарсаларни қадрига етишим керак. Мажбурий танаффус менга қўшимча куч ва иштиёқ беради. Ҳозир ўзимни шердек ҳис қиляпман, - деди Леонардо Спинаццола.

461282

Элдор мени йиғлатди, Моуриньодан уни қаттиқ уришмаслигини сўрайман!

Моуриньо “Рома” футболчилари терма жамоаларга чақирилишидан норози. Кетганлар орасида Шомуродов ҳам бор!

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)