Шомуродовнинг собиқ жамоаси Шевченкога "чиқиш эшиклари"ни кўрсатиб қўйиши мумкин. Чунки...

"Женоа" Италия А Сериясининг 21-турида ўз майдонида “Специ”га 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, Андрей Шевченко жамоага келганидан буён генуяликлар чемпионат доирасида 9 та баҳсда майдонга тушди ва афсуски уларнинг ҳеч бирида ғалаба қозона олишмади. “Женоа” 3 та ўйинда дуранг қайд этди в 6 та ўйинда имкониятни бой берди. Тўплар нисбати - 3:15.

Эслатиб ўтамиз, украиналик мутахассис “Женоа”ни 7 ноябрдан буён бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

"Женоа" 21 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 12 очко билан 19-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!