Шомуродовнинг хизматлари эвазига "Рома" еврокубоклар мавсумини йирик ғалаба билан бошлади (видео)

УЕФА Европа Конференциялар лигаси “C” гуруҳи 1-турида "Рома" сафарда ЦСКА София меҳмони бўлди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар 10-дақиқада тезкор гол уришга эришди. Кери ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан 15 дақиқада ўтиб, "бўрилар" сардори Пеллегирини супер голи билан жавоб қайтарди.

Беллашувнинг 38-дақиқасида Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Стефан Эл-Шаарави "Рома"ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

Баҳснинг 62-дақиқасида Пеллегрини дублини расмийлаштирди. Кейинчалик Манчини ва Абрахам ҳам рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Тэммининг голига легионеримиз ассистентлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!