Шота Арвеладзе "Пахтакор"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига қандай муносабат билдирди?

Куни кеча Sports.uz мухбири “Пахтакор”нинг грузиялик собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе билан суҳбат уюштирди.

Мураббий бир қатор саволларга жавоб берар экан, жумладан “Пахтакор”нинг Андижонда жорий чемпионатдаги илк мағлубиятига ҳам муносабат билдирди.

- Футбол шундай ўйинки, ютқазмайдиган клубнинг ўзи бўлмайди. Манаман деган “Барселона” ёки “Реал”дек клублар ҳам мавсум давомида мағлубиятга учрайдилар. Узоқ давом этган мағлубиятсиз серия интиҳо топганидан фожиа ясамаслик керак, - деди Шота Юстинович.

Тез орада Sports.uz сайтида Арвеладзе билан уюштирилган суҳбатни ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
21/09/2021 20:48
Арвеладзени кетганидан кейин хам соясига салом берувчилар таржимани хам келтириб куйибди-ку , койил аслида узбекни футболини ва пулини чайиб кетдику