Шуҳрат Мақсудов

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Мана шундай шиддатли ўйин бўлишини олдиндан кутгандик. Нафақат бугун, балки ҳар бир турда шундай муросасиз ўйинлар бўляпти. Бу каби ўйинлар орқали футболчилар ўсишади. Келажакда Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришса, биз хурсанд бўламиз. “Қўқон-1912”га кейинги учрашувларда омад тилайман. Александр Мерзляковга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламан. Доимгидек, ўйин учун барча футболчиларга, ходимларга, стадионни ўйинга тайёрлаб берган ишчиларга ҳам раҳмат. Ишлаган ва меҳнат қилган одам хато қилади. Голни ҳам ўзимизга-ўзимиз хато орқали олиб келдик. Бу – футбол.

- Ўйин мобайнида Нурилло Тўхтасиновга икки-уч маротаба эътироз билдирганингизни кўрдик. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадингизми?

- Агар қониқиш ҳосил қилмаганимда менимча, у захирада ўтирган бўларди. Албатта, қониқиш ҳосил қиламан. Айтяпман-ку, бу – футбол. Бепарво бўлсам, жойимда ўтираверардим. Мен ҳам йигитларга ютишимизни истаб хиссиётларга бериламан. Ҳамма йигитларга яна бир бор катта раҳмат.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар