“Сити” бир футболчини 100 миллион фунтга ололмаяпти

Хосеп Гвардиола ўзи орзу қилаётган футболчи Жек Грилишнинг трансферини амалга ошира олмаяпти.

Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган испаниялик мураббий клуб раҳбарларини Ҳарри Кейн ва Жек Грилиш трансферига кўндирган. Аввалроқ, “шаҳарликлар” “Астон Вилла”га етакчи футболчиси учун 100 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Бироқ виллаликлар ўз сардорини қўйиб юборишга кўнмади ва унга янги шартнома тайёрламоқда.

Грилиш яқинда 2025 йилга қадар узайтирилган янги битим бўйича ҳафтасига 130 минг фунт маош олмоқда. “Сити” ярим ҳимоячига бу суммадан анча баланд маблағ ваъда қилган.

Грилишга “Манчестер Юнайтед” ҳам харидор бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!