"Сити" футболчиси собиқ жамоасига қайтмоқчи. Клуб бунга қарши!

"El Nacional" нашрининг хабар беришича, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг фаолиятини собиқ клубида давом эттириши мумкин. Футболчи "Ливепурль"га қайтиб, Юрген Клопп билан бирга ишламоқчи. 

"Сити" Рахимни асосий рақобатчиларидан бири сафига ўтишга қарши. "Шаҳарликлар" инглизни "Барселона" ёки АПЛнинг бошқа клубига сотишга тайёр. 

Стерлинг 2015 йил мерсисайдликлар сафини тарк этган эди. Жорий мавсум ярим ҳимоячи 9та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!