“Сити” Ҳарри Кейн ўрнига бошқа супертўпурар оладиган бўлди

“Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши мумкин.

“Шаҳарликлар” 100 миллион фунт эвазига “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни қўлга кирита олмаганидан кейин эътиборини 32 ёшли польшалик тўпурарга қаратди. Ҳозир манчестерликлар ҳужумчи атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатмоқда.

Левандовскининг мюнхенликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Бироқ, “Бавария” раҳбарияти уни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги хабар қилинган эди.

Левандовски ўтган мавсумда 48 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 40 марта аниқ нишонга олди ва тўққизта голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!