“Сити”дан футболчи ололмаган Хави МЮ ҳужумчисини нишонга олди

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Хави жамоа ҳужумкорлигини сезиларли даражада кучайтирадиган ўйинчи қидирмоқда.

Испаниялик мутахассис ўзига устозлик қилган Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнаётган Ферран Торресни кутаётган эди. Каталониялик мутасаддилари бу трансферни ўхшата олмади. Уларнинг бахтига “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль жамоасини тарк этадиган бўлиб қолди.

Франциялик футболчи асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлай олмади ва кўпроқ майдонга тушиш мақсадида жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

“Барса” бу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи ва қишки трансферлар вақтида манчестерликлар билан музокарага ўтказишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!