“Манчестер Сити”нинг энг оғриқли нуқтаси ҳужум чизиғи бўлиб қолди. “Шаҳарликлар” ёзги трансферлар даври давомида Ҳарри Кейн учун курашиб, охир-оқибат “Тоттенхэм”ни тўпурарни қўйиб юборишга кўндира олмади.

Кучли ҳужумчига эҳтиёж сезаётган Хосеп Гвардиола ўзига керакли футболчини Испания чемпионатидан топди. Испаниялик мураббий клуб раҳбариятидан “Реал Сосьедад” етакчиси Микель Оярсабални олиб келишни талаб қилмоқда.

24 ёшли футболчининг клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давоб этади.

Оярсабаль Испания терма жамоасида ҳам ишончли ўйин кўрсатаётгани боис, унинг трансфер нархи кўтарилиб бормоқда. “Манчестер Сити” бу футболчини олиш учун 75 миллион евро миқдорида харажат қилиши керак бўлади.

Оярсабаль жорий мавсумда олтита учрашувда бешта гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)