“Сити”нинг собиқ футболчиси “Юнайтед”га зўр футболчи топиб берди

“Манчестер Сити”даги ўйинлари билан танилган Тревор Синклер “Манчестер Юнайтед”ни кучайтира оладиган футболчи борлигини айтди.

Маълумки, Уле-Гуннар Сульшер ўз жамоасига таянч ярим ҳимоячи қидирмоқда. Бу позицияда ўйнайдиган Фред ҳар доим ҳам вазифаларини уддалай олмаяпти.

Манчестерликлар бу позицияга Деклан Райсни таклиф қилмоқчи эди. Бироқ, “Вест Хэм” футболчи учун 100 миллион фунт талаб қилаётгани уларнинг фикрини ўзгартирди.

Синклер эса, Сульшерга “Лидс” ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипсга эътибор қаратишни маслаҳат бермоқда.

- Кэлвин Филлипс қудратлироқ клубга ўтишга тайёр. Агар “Лидс” кучли тўртликка даъвогарлик қила олмаса, бу футболчи кучли жамоани танлаши керак. Ёзда “Манчестер Юнайтед” Филлипсга эътибор қаратмаганидан ҳайро қолдим. Уларнинг таянч ярим ҳимоясида Фред, Матич ва Мактоминей бор холос. Агар Сульшер шу позициясини ҳам мустаҳкамласа, улар Англия чемпионлиги учун кураша олади, - деди Синклер.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар