Бугун “Сўғдиёна” Суперлиганинг 24-турида Тошкентда “Локомотив”га ягона гол эвазига ютқазди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг ўрнига клуб бош директори Жавлон Салоҳиддинов қатнашди.

- Ўйинни кўрдинглар, пенальтидан гол ура олмадик, улар эса пенальтидан урди. Шунақа бўлдики, битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. “Локомотив” ягона голни урди ва ютди. Омадимиз келмади.

- Бош мураббий Улуғбек Бақоев нима учун захира ўриндиғида ўтирмади?

- Мендан яхши билсангизлар керак, кеча ПФЛ бизга хат жўнатган. Ҳа, ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмади, аммо Бақоев иккита ўйинга дисквалификация қилинган. Жиззахдаги ўйин бўйича.

- Бу мағлубиятдан кейин жамоанинг иккинчи ўринни эгаллаш имконияти кескин тушиб кетди. Кейинги иккита ўйиндаги рақиблар ҳам жиддий: “Насаф” билан АГМК.

- Кескин тушиб кетди, деб ўйламайман. Ҳали “Насаф”ни ҳам қийин ўйинлари бор. “Сурхон” билан ҳам осон ўйин бўлмаса керак. “Қўқон-1912”ни ўзида қабул қилади. Иккита ўйинни ютсак, ҳали иккинчи ўринга имкониятимиз бор. АГМКга очко олишига ҳам ҳеч ким кафолат бермайди. Кеча кўрдинглар, “Андижон”ни қандай қийналиб ютганини. Охиригача курашамиз.

- Жасур Ҳасановнинг ўйини ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим. Охирги ўйинларда бир таймдан ўйнаяпти. Бу унинг жисмоний ҳолати билан боғлқими?

- Ёши ҳам 38 да. Лекин ўйинларда ҳар қандай ёш ҳимоячилардан тезкор ҳаракат қилади. Ўйини чиқмаган бўлса керак, захирага олишди. Мен аралашмайман.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар