Хабарингиз бўлса, Тожикистоннинг биринчи рақамли жамоаси – “Истиқлол” айни пайтда Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказяпти. Улар дастлабки ўртоқлик учрашувини “Металлург”га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бергандик.

Режага кўра, Виталий Левченко бошчилигидаги “Истиқлол” иккинчи ўйинни  “Сўғдиёна” жамоаси билан ўтказди. Ушбу учрашувда жиззахликларнинг етакчиси Шохруз Норхоновнниг 52 ва 58-дақиқаларда киритган иккита голи “Сўғдиёна”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

жиззах_4

Шунингдек, “Сўғдиёна” таркибига биринчи даврани “Турон”да ўтказган ҳужумчи Жасур Ҳакимов қайтиб келди. Боиси, илгари ҳам ушбу ўйинчи жиззахликлар шарафини ҳимоя қилган.

“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Лука Чермель, Шахбоз Жўрабеков, Искандар Шойқулов, Жасур Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов, Сардор Қулматов, Даниэл Насриддинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Арсланмурат Аманов, Марко Колакович.

Захира: Ширинбой Абдуллаев, Баҳодир Насимов, Саҳоб  Рашидов, Жамшид Болтабоев, Нодир Қўйбоқов, Эргаш Исмоилов, Асил Бегимқулов, Жасур Ҳакимов.

“Истиқлол”: Мухриддин Ҳасанов, Манучехр Сафаров, Алексей Ларин, Александр Кучеренко, Ахтам Назаров, Вахдат Ханонов (Далер Эмомназаров, 70), Амирбек Жўрабоев, Ислом Зоиров, Алишер Жалилов, Шервони Мабатшоев, Вадим Яворский (Рустам Соиров, 55).

жиззах2_1

”Истиқлол” клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини 24 июль куни “Локомотив”га қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
22/07/2021 17:28
Офарин Сўғдиёна.. Бақоев

Минбар

Барча блоглар