Бир неча дақиқа аввал Суперлиганинг бу мавсуми якунланди. 26-турда совриндорлар номи аниқланди.

"Сўғдиёна" Олмалиқда АГМК дарвозасини ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада пенальтидан гол уриб, 2-ўринни эгаллади. Миржалол Қосимов жамоаси бронза медали билан чекланди.

Шу тариқа, Улуғбек Бақоев шогирдлари вице-чемпионга айланди. Тарихга назар солсак, жиззахликлар 1992 йили ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган экан. Бу "Сўғдиёна" учун иккинчи медаль ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×