Сўнги 5 жангида қарийб 22 миллион доллар ишлаб топган WBО чемпиони компаниясини судга берди

  • 14 январь, 2022, 22:05
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) WBО чемпиони ҳисобланган Теренс Кроуфорд (38-0, 29 КО) ўзининг собиқ промоутерлик компанияси Тоp Rankни судга берди. 

Кроуфорд компания раҳбари Боб Арумни у қора танли бўлганлиги учун катта пул олиб келиши мумкин бўлган жангларга қўймаганлигини иддао қилиб, 10 миллион доллар ундириб беришни талаб қилмоқда. 

P4P етакчиларидан бири ҳисобланган америкалик боксчи 2021 йил ноябрь ойида компания билан ҳамкорликни тўхтатган. 

У ўзининг сўнги 5 жангида қуйидагича гонорарга эга бўлган: 

Шон Портерга қарши жангда 6 миллион, Кэлл Брук билан 3,5 миллион, Эгидижус Кавалиаускас билан 4 миллион, Амир Хон билан 4,8 миллион ҳамда Хосе Бенавидес билан 3,5 миллион доллар шунингдек, ҳар бир баҳс олдидан машғулот учун компания унга алоҳида 50 минг доллар миқдорда маблағ тўлаб берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!