“Спартак” Ўрунов трансфери учун бир тийин ҳам бермаган!

“Спартак” президенти Леонид Федун ва клубнинг собиқ бош директори Шамиль Газизов ўртасидаги можаро ҳали узоқ давом этадиган кўринади. Биз учун нохуш томони ўртада муаммо бўлаётган масала Остон Ўруновнинг трансферига тегишли эканидир.

Маълумки, Шамиль Газизов 2020 йил бошида “Уфа”да ёрқин ўйин кўрсатиб, гранд клублар эътиборига тушган Остон Ўруновни ҳеч кимга бермай, ёзда ўзи янги иш бошлаган “Спартак”га олиб ўтди. Қисқа фурсатда ҳамма нарса ўзгариб кетди.

“Спартак” хўжайини Леонид Федун йил охириги бориб Газизовни бўшатиб юборди. Ўртада Газизов орқали Москвага келган Ўрунов ноқулай вазиятга тушиб қолди. Федун ва Газизов шундан бери матбуотда бир бирига тош отади, турли масалаларда судлашиб ҳам юришибди.

aae021d63bd3edfd3d4d17e352f556a3

Яқинда “Спартак” хўжайини уфалик мутахассис клубга Остон Ўрунов ва Александр Кокоринни олиб келганида ноқонуний комиссия пулларига эга бўлганини таъкидлаб, бу борада судга мурожаат қилишини билдирганди.

Шамиль Газизов узоқ кутмай қарши ҳужумга ўтди. Айни пайтда “Уфа” клуби бош директорлигига қайтган мутахассис Россия матбуотига берган интервьюсида бир қатор масалалар, жумладан Остон Ўруновнинг трансфери бўйича ҳам ўз позициясини билдирди.

- “Спартак”га келганимда кимларга тўқнаш бўлганимни, бу одамларнинг мавқеи баланд эканини билардим. Лекин масала бу даражага етишини тўғриси кутмаганман. Бундан буёғига жим туришим ҳеч қайси мантиққа тўғри келмайди. Шу пайтгача индамадим.

Устимдан мағзава ағдаришди, Ўрунов трансфери билан боғлиқ турли иғволарни тўқиб чиқаришди. Кокорин билан ҳам шундай. Мен буларнинг барчасини жимгина кузатдим. Менимча ҳозир энг танбал одамларгина бу мавзуга бош суқмади холос.

Айримлар Остон Ўруновни мен ўзимдан ўзим сотиб олганимни гапиряпти. Худди бу футболчи бирор буюмдек. “Спартак” Ўрунов трансферида ҳам, Кокоринда ҳам бир тийин комиссия тўлаган эмас, - деди  Шамиль Газизов.

Шамиль Газизов “Спартак” президенди Леонид Федун уни алдаганини иддао қилмоқда. Имзоланган келишувда пойтахт клуби уфалик мутахассисни муддатидан олдин истеъфога чиқарадиган бўлса, унга клуб акцияларининг 10 фоизини бериши, бундан ташқари, "Спарт“к" Еврокубокларга йўлланма олган мавсум учун бир миллион евро миқдорида улуш ажратилишига келишилгани айтилмоқда.

Федун бу иддаоларни тан олмаяпти ва Шамиль Газизов Ўрунов ва Кокорин трансферларида ўзига пул ишлаб олган, деган фикрни илгари суриб, собиқ бош директорга пул тўламоқчи эмаслигини билдирмоқда.

“Спартак”да юзага келган вазиятдан Александр Кокорин осон қутилди. У бир йил муқаддам “Фиорентина” таклифини қабул қилиб, А Серияга кўчиб ўтди. Россиялик ҳужумчи Италияда ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, ҳар ҳолда Москвадаги “ўйинлар”дан узоқда.

Остон Ўрунов масаласи бироз чигал. Легионеримизнинг “Спартак” билан 2025 йилнинг ёрмигача давом этадиган шартномаси бор. Бу клуб ҳамюртимизни кейинчалик ҳам ўйнатмоқчи эмас. Остон ҳозирча, ижара асосида “Уфа” шарафини ҳимоя қилмоқда. Уфаликларда ёзни уни 1 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Бироқ, Бошқирдистон жамоасида молиявий инқироз кузатилмоқда. Мусобақа жадвалининг қуйи поғоналарилан кўтарила олмаётган клуб премьер-лигани тарк этса, жамоа тарқалиб кетиши ҳақида хабарлар чиқди.

urunov-blizok-k-perehodu-iz-

Хуллас, Остон Ўруновнинг келажак фаолияти ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.

“Рома”дан нохуш хабарлар: Учинчи футболчида коронавирус, Абрахам аварияга учради, Моуриньо можарога аралашиб қолди!

Шомуродов Месси билан бир лигада ўйнаши ростми?

Шомуродов ва Абрахам трансфери камлик қилади!

“Рома” мураббийлар штабида ўзгариш

Моуриньо таркибни тозалайди. “Рома”нинг қайси ўйинчиларига кимлар харидор?

Моуриньо энди Италия стадионларига киритилмайди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×