“Спартак” Ўруновни сотади. Остонга харидор чиқди!

Ёзги трансферлар олдидан Россия премьер-лигасидаги ягона вакилимиз Остон Ўруновнинг фаолиятида янгилик бўладиган кўринади. “Спартак” раҳбарияти ўзбекистонлик легионерни сотишга қарор қилди.

Аввалроқ, Остон Ўрунов “Уфа”дан ижарадан қайтганидан кейин клуб раҳбарлари қарорига кўра Миллий футбол лигасида ўйнайдиган “Спартак-2” жамоасига ўтказилган эди. Режага кўра, ҳамюртимиз келаси мавсумга айнан иккинчи жамоа билан бирга тайёрланиб, мавсумни қуйи лигада ўтказиши керак эди.

large (2)

“Спартак” бош директори Евгений Мележников клуб таркибида бўладиган айрим ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

- Биз “Уфа” клубидан Остон Ўрунов трансфери сотиб олиш таклифини олдик. Раҳбарият уни қабул қилишга яқин турибди ва якуний қарор тез кунларда чиқарилади. “Спартак” бу трансфердан ютадими? Бу фойда келтирмайдиган трансфер бўлади. Ўруновнинг “Уфа”га ижарага бепул бергандик, шунга қарамай, маълум миқдорда пул ўтказиб беришди. Балки тўлиқ трансфер борасида ҳам келишиб олармиз, - деди Евгений Мележников.

Бундан ташқари, москвакликлар бош директори жамоа ярим ҳимоячиси Алекс Кралга “Вест Хэм”дан бўлаётган таклифлар борасидаги хабарларга ҳам ойдинлик киритди. Мележников бу ярим ҳимоячи бўйича ҳеч қандай таклиф йўқлигини ва унинг ҳозирча трансфер суммаси аниқ эмаслигини маълум қилди.

“Спартак”нинг энг омадсиз трансфери сифатида бразилиялик ҳужумчи Педро Роша тан олинди. 2017 йилда Москва клубига келган футболчи кейинчалик “Крузейро” ва “Фламенго” жамоаларига ижарага берилди, 2021 йилда ортга қайтиб,  “Спартак-2” жамоасида ўйнади. Бироқ, мураббийлар штабининг эътиборини қозона олмади.

1619818459605418215_1

“Спартак” спорт директори Дмитрий Поповнинг айтишича, Роша навбатдаги йиғинга таклиф қилинган. Бироқ, бу легионер коронавирус, соғлиғи ва молиявий муаммолар гирдобида қолгани айтилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда “Спартак” таркибида жами ўн нафар легионер - Самуэль Жиго, Айртон, Алекс Крал, Йоррит Хендрикс, Виктор Мозес, Остон Ўрунов, Квинси Промес, Педро Роша, Жордан Ларссон ва Эсекьель Понсе бор. Россия премьер-лигаси лимитига кўра, бир жамоа бир мавсумда фақатгна саккиз нафар чет эллик ўйинчини рўйхатдан ўтказа олади. Демак, клуб камида икки нафар хорижлик ўйинчига жавоб бериши керак. Катта эҳтимол билан бу Остон Ўрунов ва Педро Роша бўлади.

Остон Ўрунов Россияга 2020 йилнинг бошида йўл олган эди. Унгача “Навбаҳор” ва Тошкентнинг “Локомотив” жамоаларида тўп тепган ярим ҳимоячи Россия премьер-лигасида “Уфа” таркибида ярим мавсум юқори савияда ўйнади. Унинг креатив ўйин услуби Россиянинг деярли барча гранд клублари эътиборини қозонди.

Бироқ, Остоннинг Россия футболига киришида асосий хизматни қилган Шамиль Газизов уни Ўзи билан “Спартак” жамоасига олиб келди. Мавсум олдидан коронавирус юқтириб олган ҳамюртимиз чемпионатга етарли даражада тайёрлана олмади. Кейин эса “Спартак” таркибидаги бир неча ўйиндан сўнг, қишда “Уфа”га ижарага берилди. Қишки трансферлар вақтида Остонга “Рубин”, мавсум охирида “Уфа” харидор бўлди. Москваликлар қозонликлардан бу трансфер учун олти миллион, уфаликлардан уч миллион талаб қилганди. Бироқ, ҳар икки клуб бу суммани қабул қилмади.

Q9tNeuVdmsM

Уфаликлар Ўрунов учун бир миллион евро бермоқчи эди. Энди “Спартак” шу суммага рози бўлган кўринади.

Легионеримизга босим қилишяпти!

Шомуродов кўп юлдузлардан олдинда экан!

Ўзбекистон Яманни базўр ютганига ишонманглар!

Ўруновга Чемпионлар лигаси иштирокчиси харидор!

Абдихолиқов яна легионер. У Европага йўл олади!

Шомуродовга “Ювентус” керакми?

Шомуродовни юлдузли онлар кутмоқда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)