"Спартак" Остон трансферидан фойда кўрмайди!

"Спартак" клуби раҳбари Леонид Федуннинг рафиқаси Зарема Салихова жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни "Уфа"га сотса ҳам унинг трансфер ҳаражатларини қоплай олмайди дея ҳисобламоқда.

Унинг фикрича, "Спартак" Ўруновнинг трансферидан фойда қила олмайди. Бонусларнинг узи 321 минг еврони ташкил қилган. Маошнинг асосий қисми дастлабки 4 ойда тўланган. Қолган 10 ёки 15 фоизини "Уфа" ижарага олгани учун тўлаган. Бу ишлар учун Зарема москваликлар собиқ менежери Шамил Газизовни айблади.  

Аввалроқ, Москва клуби бош директори Евгений Мележиков "Уфа" Остонни трансфер ҳуқуқини сотиб олишга тайёр эканлигини маълум қилганди.

Остон Ўрунов ўтган йили "Уфа"дан "Спартак"ка трансфер қилинган, қишда яна собиқ клубига ижара асосида қайтганди. У бошқирдистонликлар сафида 16та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
15/06/2021 13:29
Узбекистонликларни пули, гази хисобига харом йуллар билан бойиган Лукойл томонидан молиялаштириладиган бу ифлос клубдан яхшилик кутиб булмайди.
Baxil Alihuja
15/06/2021 13:22
Фойда куриш учун хар томонлама уйлаш керак эди! Мусулмонни кизи булиб туриб, Гайридин эрга тегса бундай аёлга ишониб булмайди. Эри урнига узи чикиб гапирворибди.