“Спорт” телеканалида бугун қайси ўйин тўғридан-тўғри намойиш этилади?

Хабарингиз бор, бугун Суперлига 12-турида “Қўқон-1912” – “Бухоро” ва “Локомотив” – “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтади.

“Спорт” телеканали орқали ҳар икки учрашув ҳам намойиш этилиши режалаштирилган. Аммо ўйинлар бир вақтда, 18.00да бошланиши туфайли битта ўйин жонли эфирда ва яна бири ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади. Бу ҳақда телеканал расмий твиттер саҳифаси хабар бермоқда. 

Режага кўра “Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйини тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилади. “Локомотив” – “Қизилқум” баҳси эса ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.

18.40. “Қўқон-1912” – “Бухоро”. Тўғридан-тўғри эфирда. Шарҳда: Элдор МУСТАФОЕВ.

21.05. “Локомотив” – “Қизилқум”. Ёзувда. Шарҳда: Зафар ҚОСИМОВ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!