Спортчиларимиз Токио-2020да қатнашиш учун Японияга учиб кетди (фотогалерея)

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Токио шаҳрида ёзги Олимпия ўйинлари бошланади.

Бугун "Ислом Каримов" номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон делегациясини Олимпиадага расмий равишда кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Қуйида мазкур маросимдан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23-июл – 8-август кунлари бўлиб ўтади. Унга делегациямиз 17 спорт турида 71 та лицензия қўлга киритган. Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 23-июл куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да Токиодаги “Олимпия” стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
20/07/2021 14:37
Каттакон ОМАД тилаб қоламиз. Бизни ватанмиз мустақиллиги байрами олдидан ғалабалари билан ҳурсанд қилишсин.