SPORTS.uz Белград-2021. Абдумалик Халаков: Бронза медали нақд? Бу ерга олтин медаль учун келганмиз. Бизни бутун халқимиз кутмоқда

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада нимчорак финаллар якунланди. Энди навбат чорак финалларга.  

Бироз аввал Абдумалик Халаков (-60 кг) россиялик Всеволод Шумков билан рингга кўтарилди. Беллашувда вакилимиз ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Халаков камида бронза медалини ҳал қилди.

Жангдан сўнг, Абдумалик Халаков SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бу боксчи билан икки марта учрашиб, ғалаба қозонганман. Жангдан аввал, бу боксчи билан орамизда келишмовчилик борлигини SPORTS.uz сайтига айтгандим.

Жангда бироз мураббийларнинг гапини эшитмай қоляпман. Мураббийлар жангга берилиб кетмаслигимни уқтиришганди. Лекин баъзи вазиятларда бу фикрларга амал қила олмадим. Шу пайтда мураббийларим бу керак эмаслигини айтишди. Ўз ишимни қилишимни айтишди.

Рақиб мени ўрганган. Чунки у билан бу сафар учинчи бор тўқнаш келмоқдамиз. Чунки ҳар бир одам ютқазганидан сўнг уни ўрганишни бошлайди. Мен мураббийларим айтган тактикаларни тўлиқ бажара олмадим. Лекин 60 фоизини қила олдим, деб ўйлайман.

Бронза медали нақд? Биз олтин медаль олиш учун келганмиз. Бизни Ўзбекистонда халқимиз кутмоқда, - деди Абдумалик Халаков.          

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
02/11/2021 19:38
Кандай келишмовчилик булган эди? Буни хам бермайсизлар-ми?

Минбар

Барча блоглар