SPORTS.uz Белград-2021. Абдумалик Халаков финал учун қачон ва кимга қарши жанг қилиши маълум

  • 2 ноябрь, 2021, 18:34
  • 0
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада нимчорак финаллар якунланди. Энди навбат чорак финалларга.  

Бироз аввал Абдумалик Халаков (-60 кг) россиялик Всеволод Шумков билан рингга кўтарилди. Беллашувда вакилимиз ғалаба ққозониб, ярим финалга йўл олди. Халаков камида бронза медалини ҳал қилди.

Энди ҳамюртимиз 4 ноябрь куни ярим финалда эронлик Даниэль Шахбахшга тўқнаш келади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!