SPORTS.uz Белград-2021. Абдумалик Халаков ҳам ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

  • 29 октябрь, 2021, 21:45
  • 2
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. 

Бир неча дақиқадан сўнг, Абдумалик Халаков (-60 кг) иштирокидаги жанг бошланади. У македониялик Жасин Ляма билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан 21:30дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келишди. Абдумалик Халаков қизил формада, Жасин Ляма кўк либосда жанг қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Ҳамюртимиз илк дақиқалардан учлик зарбалар беришга уринди. Унинг ишонч билан йўллаган зарбалари аниқ кўриниш олди. Техникасини намойиш қилди. Натижада Абдумалик раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 5:0.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Абдумалик техникаси ва ўзига бўлган ишончи сабаб бемалол ҳаракат қилмоқда. У бу раундда биттадан кучли зарбаларни кўп берди. Аммо рефери ундан бир очко олиб ташлади. Сабаби вакилимиз рақибининг белдан пастки қисмига зарба берган, деб топди.

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Вакилимиз икки раундни ўз фойдасига ҳал қилгани учун, ортиқча ҳужумга ўтмаяпти. У фурсат топилди дегунча зарба бермоқда холос. Аммо унинг кам сонли бўлса-да зарбалари кучли чиқди. Жанг якунланди.

Рефериларнинг қарорини кутамиз... Бўлди, ҳакамлар ҳамюртимизнинг ишончли ғалабасини қайд этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
29/10/2021 22:36
Шу рефери ҳоним ҳам белдан пастга банан манан, мева чеваларга кўп эътибор берар эканда. Рақиби бошини буковериб белини яшрса Абдумалик қайрга зарба берсин. Бошни орқасига урма диейди.
Омад боксчимизга.
&
Бухорий Шариф
29/10/2021 22:31
Ғалаба муборак юртдошлар. Ажойиби иқтидор Абдумалик Ҳалаков томонидан ажойиб жанг ва ғалаба бугун ҳисобидан 3 ғалаба бўлди.Омад тилаймиз ва киейнги жангларни ҳам ишонч билан ўтказиб чемпион бўлишини кутиб қоламиз. Олға Абдумалик.