SPORTS.uz Белград-2021. Абдумалик Халаков: Шаҳобиддин Зоировнинг жангида нима бўлди?... Ҳакамларга қолдирмаслик лозим

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Абдумалик Халаков (-60 кг) словениялик Тедач Сернога билан жанг ўтказди. Жангда Абдумалик зарбаси билан рақибини йиқитди. У жангни давом эттира олмади. Натижада Халаков кейинги босқичга йўл олди.

Жангдан сўнг ҳамюртимиз SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Кайфиятлар жуда ҳам аъло. Ҳар жанг мен учун янги очилиш бўлади.

Бу чемпионатга жуда кўп тайёрландим. Мураббийим, ота-онам мени руҳий томондан қўллаб-қувватлашмоқда. Бутун халқимиз қўллаб турганидан хурсандман.

Бугун кўрдик Шаҳобиддин Зоировнинг жангида нима бўлди? Шунга қараб рақибдан бир карра устунлик билан ғалаба қозониш кераклигини тушундим. Ҳакамларга қолдирмаслик лозим. Шунинг учун мураббийларим нима қилишим кераклигини маслаҳат беришди. Уларнинг кўрсатмаларини бажардим, деб ўйлайман.

Кейинги босқичда россиялик боксчи билан рингга чиқаман. Аввал ҳам у билан тўқнаш келганмиз ва ғалаба қозонганман. Уни ўрганамиз, шунга қараб тактика қўллаймиз. Насиб қилса, кейинги босқичларда янада ёрқинроқ жанглар ўтказишга ҳаракат қиламан, - деди Абдумалик Халаков.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
01/11/2021 01:46
Жуда тўғри фикирдар Омад сенга Абдумалик.

Минбар

Барча блоглар