SPORTS.uz Белград-2021: Бугун Ўзбекистон номидан қайси боксчилар рингга чиқади?

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз иштирокидаги беллашувларнинг шоҳидига айланамиз. Дастлаб Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг) ирландиялик Риккей Несбиттга қарши Тошкент вақти билан тахминан 16:15дан жанг ўтказади.

Одилжон Аслонов (-80 кг) италиялик Симоне Фиорига тўқнаш келади. Жанг 19:15да бошланади.

Мужибулло Турсунов (-63,5 кг) 22:00да япониялик Таига Иманага тўқнаш келади. 

Саиджамшид Жафаров (-75 кг) ҳам япониялик Юито Мориваки билан 23:45да рингга чиқади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
30/10/2021 13:43
Ирландияликни нокаут билан ютиш керак ёки эхтиёт булиш керак. Хакамлар ирландларга ён босади.

Минбар

Барча блоглар