SPORTS.uz Белград-2021. Бугундан ярим финаллар. Ўзбекистон номидан 2 боксчи финал учун рингга кўтарилади

  • 4 ноябрь, 2021, 15:00
  • 6
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада чорак финаллар якунланди. Энди навбат ярим финалларга.  

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон шарафини ушбу босқичда 2 нафар боксчимиз ҳимоя қилади. Улар Абдумалик Халаков ва Мадияр Саидраҳимов. Бу ҳамюртларимиз чорак финалда ғалаба қозонгани боис бронза медалларини нақд қилишди. Энди улар олтин медаль учун беллашади.

Абдумалик Халаков (-60 кг) эронлик Даниэль Шахбахш билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 18:15дан сўнг бошланади.

Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) кубалик Ла Круз Пераза билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 00:45дан сўнг бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
islombek turaev
03/11/2021 16:09
Йигитларимизга омад айникса Мадийорга кубадан утиб олсин
&
Ашуров Бахтийор
04/11/2021 15:56
Боксчиларимизга омад!!!
Навруз Кобилов
04/11/2021 15:56
Абдумалик Халаков
Мадияр Саидраҳимов Оллох куч берсин силарга
&
Бухорий Шариф
04/11/2021 00:37
Ҳакамлар Ўзбекистонни боксчиларин синдиришди, очиқчасига чопишди. Энди қолган 2 юртдошимиздан фақат ғалаба ва олтин медалларни кутиб қоламиз. Уларнинг ғалабаси бизга малҳам ва юпанч бўлади. Олға йигитлар. Омадларизни берсин Аллоҳим.