SPORTS.uz Белград-2021. Ҳамюртимиз АҚШ вакилидан енгилди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин паллага кириб улгурди.

Бир неча дақиқадан сўнг Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши белгиланган яна бир боксчи рингга чиқади. Одилжон Асланов (-80 кг) нимчорак финалда америкалик Роббий Гонсалесга тўқнаш келади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 01:00да бошланади (В ринг).

Ушбу жуфтлик ғолиби 2 ноябрь куни қирғизистонлик Умарбек Бекжигитга тўқнаш келади.

Боксчилар рингга чиқиб келишди. Ҳамюртимиз кўк формада, рақиби ққизил либосда ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Вакилимиз чап қўлда хук зарбасини аниқ йўллади. Ринг маркази эгалланди ва Одилжон биринчи рақам остида ҳаракат қиляпти. Кетма-кет хук зарбалари аниқ йўлланди.

Клинч ҳолати... Асланов икки марта айланма зарба берди. Ҳисоб очилди. Америкалик боксчи жангни давом эттира олишини кўрсатди.

Биринчи раунд бизнинг фойдамизга 4:1.

Иккинчи раунд бошланди.

Одилжон рақибнинг қорин қисмига кўплаб зарбалар берди. Зарбалар алмашинуви. Рақиб ҳам анча фаоллашди. Вакилимиз америкалик боксчининг ўнг қўл зарбасини ўтказиб юборди. Клинч ҳолати...

Гонсалес юз қисмига яхшигина зарба қабул қилиб олди. Аммо бу раундда унинг қисман устунлиги кузатилмоқда.

Рефери икки боксчидан ҳам очко олиб ташлади, бошини эгиб ҳаракат қилгани учун. Иккинчи раунд АҚШ вакилининг фойдасига 5:0.    

Учинчи раунд бошланди.

Клинч ҳолати кузатилмоқда. Зарбалар алмашинуви бошланди. Энди ҳамюртимиз ҳаракат қилиши керак. Иккинчи раундда очколарни бой бердик.

Одилжон жисмоний томондан тайёр эмасдек...

Вақт ўтмоқда. Кўпроқ зарбалар бериш лозим, бу қайсидир маънода бажарилмоқда. Аммо кам.

Америкалик боксчи яқинлашиб, клинч ҳолатини юзага келтирмоқда.

Жанг якунланди. Ҳакамлар Гонсалеснинг ғалабасини қайд этишди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар