SPORTS.uz Белград-2021. Иккинчи кунги финалларда АҚШ ва Куба етакчи. Ўзбекистон совриндорлар қаторида

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. 6 ноябрь куни иккинчи кунги финаллар ўтказилди, 6 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.

Қуйида финалларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

-51 кг вазн тоифасидаги финалда америкалик Роскос Хилл қозоғистонлик Сакен Бибоссинов (ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматовни 1/16 босқичда ютган 5:0) билан куч синашди. Ҳакамлар қозоғистонлик бокснинг ғалабасини қайд этишди.

Учинчи ўрин россиялик Актем Закиров ва таиландлик Танарат Саенгхетга насиб этди.

 

-57 кг вазн тоифасидаги финалда америкалик Жамал Харвей қозоғистонлик Серик Темиржанов билан рингга кўтарилди. Жангда Харвей (Миразизбек Мирзахалилов 1/8 финалда ютган 4:1)нинг қўла баланд келди.

Учинчи ўринни франциялик Самуэль Кистохаррий ва кубалик Освель Гарсия эгаллади.

 

-63,5 кг вазн тоифасидаги финалда туркиялик Керим Озмен кубалик Энди Круз (ўзбекистонлик Мужибулло Турсунов 1/4 финалда 5:0) билан жанг ўтказди. Ҳал қилувчи тўқнашувда кубалик боксчи ғалаба қозонди.

Учинчи ўринни шотландиялик Рисе Линч ва арманистонлик Ховханнес Бачков банд этди.

 

-71 кг вазн тоифасидаги финалда россиялик Вадим Мусаев украиналик Юри Захариевга тўқнаш келди. Жангда Юри Захариев ғалаба қозонди.

Учинчи ўрин албаниялик Албан Бекири ва озарбайжонлик Саркан Алиевга насиб этди.

 

-80 кг вазн тоифасидаги финалда беларуслик Алексий Алфиорау америкалик Роббий Гонсалес билан рингга кўтарилди. Якунда Роббий Гонсалес (ўзбекистонлик Одилжон Аслонов 1/8 финал 4:1)нинг қўли баланд келди.

Учинчи ўринда сербиялик Владимир Мирончиков ва россиялик Савелли Садома қайд этилди.

 

-92 гк ванз тоифасидаги финалда кубалик Жулио Ла Круз Пераза италиялик Азиз Аббос Муҳиддинга тўқнаш келди. Жангда кубалик боксчи олтин медалга эга чиқди.

Учинчи ўринни ўзбекистонлик Мадияр Саидраҳимов ва испаниялик Эмануэль Рейес Пла банд этди.

SPORTS.uz Белград-2021. Финалнинг биринчи кунида Япония энг яхши натижага эришди. Ўзбекистон-чи?

sportsuz_madiyar-31

Иккинчи кунги финаллар ва совриндорлар

Америка 2 олтин, 1 кумуш

Куба 2 олтин, 1 бронза

Қозоғистон 1 олтин, 1 кумуш

Украина 1 олтин

Россия 1 кумуш, 2 бронза

Беларусь 1 кумуш

Туркия 1 кумуш

Италия 1 кумуш

Ўзбекистон 1 бронза

Испания 1 бронза

Сербия 1 бронза

Таиланд 1 бронза

Франция 1 бронза

Шотландия 1 бронза

Арманистон 1 бронза

Албания 1 бронза

Озарбайжон 1 бронза

 

БЕКЗОД Исаев тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар