SPORTS.uz Белград-2021: Жаҳон чемпионатидаги икки жангда ҳам ғалаба қозонган Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг фикрлари

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин паллага кирмоқда.

Терма жамоамиз учун куннинг охирги жангида Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз фаластинлик Ахмед Харарадан 5:0 ҳисобида устун келди.

Биринчи ва иккинчи жангда ғалаба қозонган Асадхўжа SPORTS.uz сайтига чемпионат ва рақиблар борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу ғалаба замирида мураббийлар томонидан йўлга қўйилган тўғри тактика ётибди. Мураббийларимиз билан рақибларни ўрганиб, ҳаракатларини кўриб таҳлил қиламиз ва кейинги жангларда ҳам ғалаба қозонишга уринамиз. Энди рақиблар кучайиб боради. Шунинг учун бўлажак жангларга руҳан тайёрмиз, - деди боксчимиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
29/10/2021 15:44
Маладец омадини берсин. Олға бос Аббосхўжа.
&
Бухорий Шариф
29/10/2021 15:44
Асадхўжа.

Минбар

Барча блоглар