SPORTS.uz Белград-2021. Мадияр Саидраҳимов: Бу мотивация билан чемпион бўламан

  • 29 октябрь, 2021, 20:24
  • 1
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. 

-92 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мадияр Саидраҳимов беларуслик Владислав Смахликовга қарши рингга кўтарилди ва ишончли ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди. Мадияр жангдан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Жаҳон чемпионатини ҳам бошлаб олдик. Аллоҳга шукр, биринчи босқичда ғалаба қозондим. Жанг қийин бўлди, албатта. Худо хоҳласа, кейинги беллашувларда янада яхши тушишамиз. Рақибнинг бўйи бироз баланд экан. Бу омил салгина қийинчилик туғдирди. Насиб қилса, бу мотивациялар билан чемпион бўламан. Кейинги босқичда қозоғистонлик боксчи билан тўқнаш келамиз. Бу жангда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди боксчи SPORTS.uz сайти журналистига берган интервьюда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
29/10/2021 21:02
Фақат ғалаба тилаймиз. Олға Мадияр ютасан насиб қилса.