SPORTS.uz Белград-2021. Мадияр Саидраҳимов ғалаба қозониб, бронза медалини нақд қилди

  • 3 ноябрь, 2021, 01:05
  • 2
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада нимчорак финаллар якунланди. Энди навбат чорак финалларга.  

Бугун Ўзбекистон шарафини 6 нафар боксчимиз ҳимоя қилиши белгиланганди. Ҳозиргача ўтказилган 5 та жангдан фақатгина биттасида ғалаба қозондик холос. Энди эса кун доирасидан ўрин олган биз учун охирги жанг бўлиб ўтади. 

Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) англиялик Льюис Уильямс билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 00:55дан сўнг бошланади (А ринг).

Ушбу жуфтлик ғолиби 4 ноябрь куни ярим финалда кубалик Ла Круз Пераза билан тўқнаш келади.

Боксчилар рингга чиқиб келди. Мадияр Саидраҳимов кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.   

Биринчи раунд бошланди.

Мадияр рақибининг қорин қисмига зарба йўллади. Клинч ҳолати...

Ҳамюртимиз яна қорин қисмига ва кроос зарбасини йўллади. Саидраҳимов ажойиб ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча ёмон эмас.

Ҳозирги ҳолатда Мадиярнинг ўзи ҳам битта зарба қабул қилиб олди. Ўз навбатида вакилимиз бунга жавоб зарбаси йўллади. Ҳамюртимиз иккилик зарбасини йўллади. 

Биринчи раунд бизнинг фойдамизга 5:0.

Иккинчи раунд бошланди.

Вакилимиз икки бор айланма зарбасини берди. Англиялик Льюис Уильямснинг жавоби эса ҳавога учди. Клинч ҳолати кўпаймоқда.

Мадияр Саидраҳимов кетма-кет зарбалар бермоқда. Айримлари ноаниқ. Бироқ рақиб қарши зарбар беришига имкон бермаяпти. Клинчда турган ҳамюртимиз бир марта юз қисмига, бир бор қоринга зарба берди.

Иккинчи раунд ҳам бизнинг фойдамизга 5:0.

Учинчи раунд бошланди.

Охирги раунд. Бўшашмаслик лозим. Рақиб таваккал қилиб олдинга ўтади. Лекин Мадияр бундай ҳолатга тайёрлигини кўрсатмоқда. Клинч ҳолати яна...

Ухх яна бир бор Мадияр рақибининг юз қисмига аниқ қва кучли зарба берди. Устунлик биз томонда. шу руҳда давом этиш даркор.

Жанг якунланди. Ҳакамлар Мадиярнинг ғалабасини қайд этишди. Ҳамюртимиз кейинги босқичда.

Мадияр 4 ноябрь куни ярим финалда кубалик Ла Круз Пераза билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
04/11/2021 00:47
Олға Мадияр омад сенга ҳамроҳ бўлсин.
&
Бухорий Шариф
04/11/2021 00:47
Олға Мадияр омад сенга ҳамроҳ бўлсин.