SPORTS.uz Белград-2021. Мадияр Саидрахимов энди қозоғистонлик боксчи билан жанг ўтказади

  • 29 октябрь, 2021, 20:38
  • 1
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзбекистонлик боксчиларнинг иштироки давом этмоқда.

Кун доирасидан ўрин олган Мадияр Саидраҳимов(-92 кг)нинг беларуслик Владислав Смахликауга қарши жанги якунланди. Унда вакилимиз 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди.

Энди Мадияр Саидрахимов кейинги босқичда қозоғистонлик Айбек Оралбай билан чорак финал йўлланмаси учун рингга чиқади. Ушбу жанг 31 октябрь кунига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
29/10/2021 20:58
Омад тилаймиз Мадиярга. Рақиб жиддий ва кучли. Мадиярга ишонамизки енгади насиб қилса.