SPORTS.uz Белград-2021. Мужибулло Турсунов: Биринчи жангда озгина ҳаяжон бўлди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бироз аввал Мужибулло Турсунов (-63,5 кг) япониялик Таига Иманага билан рингга чиқди. Жангда ҳамюртимиз рақибига имконият қолдирмай, кейинги босқичга йўл олди.

Жангдан сўнг Мужибулло Турсунов SPORTS.uz сайтига щз фикрларини билдирди. 

- Биринчи жангда озгина ҳаяжон бўлди. Насиб қилса, бундан кейинги жангларда чиройли ғалабаларга эришиб, юртимиз байроғини баландларга кўтаришга ваъда берамиз. иккинчи ва учинчи жангларда мураббийларнинг кўрсатмалари қўл келди. Мотивация берди. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат, - деди боксчимиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар