SPORTS.uz Белград-2021: Одилжон Аслонов ҳам ғалаба қозонди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бир неча дақиқадан сўнг, кун доирасидан ўрин олган Одилжон Аслонов (-80 кг)нинг жанги бошланади. У италиялик Симоне Фиорига тўқнаш келади.

Ушбу жуфтлик ғолиби 1 ноябрь куни нимчорак финалда америкалик Гонсалес билан тўқнаш келади.

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз қизил рангли либосда, унинг рақиби эса кўк формада жанг ўтказади.

Биринчи раунд бошланди.

Дастлабки дақиқаларда Одилжон чап қўли билан юз қисмига, ўнг қўлиб билан қорин қисмига зарба йўллади. Вакилимиз яна бир бор юзига аниқ зарба берди. Ўз навбатида, Аслонов ҳужумга ўтаётганда икки марта иккилик зарбаси ноаниқ чиқди. Биринчи раунд бизнинг фойдамизга ҳал бўлди.

Иккинчи раунд бошланди.

Бу раундда италиялик боксчи ҳам қаршилик кўрсатишга уриниб кўрмоқда. Ҳакам эса вакилимизга огоҳлантириш бермоқда, қориндан пастки қисмга зарба бергани учун.

Учинчи раунд.

Италиялик боксчи кетма-кет зарбалар бермоқда. Айримлари ҳавога учяпти. Аслонов эса қарши зарбаралар билан рақибни кутиб оляпти.

Одилжон Аслонов қўпроқ қорин қисмига зарба йўлламоқда. Раунднинг охири тезлашиб кетди. Италиялик боксчи шошиляпти. Лекин вакилимиз бунга тайёр эканлигини кўрмоқдамиз. Одилжон ортиқча муаммога дуч келмаяпти.

Жанг якунланди. Ҳакамлар Одилжон Аслоновнинг ғалабасини қайд этишди.

Энди ҳамюртимиз 1 ноябрь куни нимчорак финалда америкалик Гонсалес билан тўқнаш келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар