SPORTS.uz Белград-2021. Ўзбекистонлик боксчи: Боримизни кўрсатмадик, бошқалар билиб қолмаслиги учун

Сербиянинг Белград шаҳридаги бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча ҳамюртларимиз орасида Саиджамшид Жафаров (-75 кг) рингга кўтарилди. У словакиялик Фернезага қарши рингга чиқди. Қизиқарли кечган жангда вакилимиз ишончли ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди.

Ғалабадан сўнг Саиджамшид Жафаров SPORTS.uz сайти учун ўз фикрларини қисқача баён қилди.

- Бу биринчи жанг эди. Боримизни кўрсатмадик. Кейинги жанглардан ҳаракатларимиз очилиб боради.

Апперкот зарбани камроқ йўлладим? Сабаби бошқа рақиблар ҳамма томонимизни билмаслиги учун. 

Ягона мақсадим шу - жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш, - деди Саиджамшид Жафаров.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
27/10/2021 20:42
Ҳақиқатдан ҳам Саиджамшид дастлабки жангида ўзининг борини кўрсатмади. Мен буни билдим. Унда патенциял юқори даражада. Киенги баҳсларда борган сари қўшиб боришига ишонамиз. Ундан фақат чемпионликни кутиб қоламиз. Олға Саиджамшид. Омад тилаб қоламиз.
ANNAQULOV G'ULOM
28/10/2021 09:33
Xamma bokschilarimizga omad tilaymiz.
Lekin raqiblarga xam xurmat bilan qarash kerak. Bu Jahon chempionati, shunchaki oddiy musobaqa emas, dunyoning eng zo`r bokschilari yig`ilgan. Kecha SH. Abdullayevni ko`rdik, bokschi xech qachon himoyani unutmaslik kerak. Bizda kamida 2 oltin bo`lishi kerak.
Шокиров Каландар
28/10/2021 00:06
ЙИГИТЛАРГА АЛАНГАЛИ САЛОМ КУКОНДАН БОРИНГИЗНИ БЕРИНГЛАР ГУЙО УЛАР ЙУРТИМИЗГА БОСТИРИБ КИРГАНДАЙ.!.!.!

Минбар

Барча блоглар