SPORTS.uz Белград-2021: Ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаров жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Сербиянинг Белград шаҳридаги бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги жанглари бўлиб ўтмоқда.

26 октябрь санасига белгиланган учинчи ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров (-75 кг)нинг жанги бошланиш арафасида. У словакиялик Фернезага қарши рингга чиқади. Жафаров иштирокидаги жанг бир неча дақиқадан сўнг старт олади.

Икки боксчи рингга чиқиб келди. Вакилимиз қизил рангли формада жанг қилади. Унинг рақиби эса кўк либосда ҳаракат қилади. 

Биринчи раунд бошланди. Саиджамшид илк дақиқаларни яхши бошлади. Зарбалар беришга уринмоқда. Бироқ Словакиялик боксчи ҳам қолишмаяпти. Имкон қадар зарба йўлламоқда. Ҳамюртимиз эҳтиёткорроқ ҳаракат қиляпти.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Саиджамшид чап қўлда кучли зарбалар йўллаяпти. Шуни айтиш керакки унинг ўнг қўл зарбаси ҳам анча кучли.

Аксарият мутахассислар бу жангда ҳамюртимизнинг устунлигини тахмин қилганди. Лекин Словакиялик боксчи анойилардан эмаслигини кўрсатмоқда.

Мана шу паллада иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Охирги раундда икки боксчи ҳам очколар жамғаришга ҳаракат қилади. Вакилимиз чап қўлда зарба бермоқда. Уларнинг айримлари манзилга аниқ етиб бормаяпти. Лекин ҳаракат ёмон эмас.

Бўлди, шу паллада жанг якунланди. Ҳакамлар қарорига кўра Саиджамшид ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
26/10/2021 23:05
Омад тилаб фақат ғалабани кутиб қоламиз. Олға Саиджамшид. Биз сенга ишонамиз.

Минбар

Барча блоглар