SPORTS.uz

14 декабрь куни “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиларини катта тантанали маросим кутмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да “Бунёдкор” футбол клуби академияси тарбияланувчиларининг 2021 йилги футбол мавсуми якунларига бағишланган тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтади. Маросимда бу йил ўз расмий мусобақаларида энг юқори ўринларни эгаллаган жамоалар тақдирланади. Ушбу маросим соат 15:00да бошланади.

Ёш футболчиларни табриклагани футболимизнинг таниқли намоёндалари, легионерлар, “Бунёдкор” академиясидан етишиб чиққан бир қанча машҳурлар, эл суйган санъаткорлар, дунёга донғи кетган чемпион боксчиларимиз ва бошқалар ташриф буюрадилар.

Байрамга академиянинг барча уч – “А”, “В” ва “С” тоифалардаги гуруҳлар аъзолари таклиф этиладилар. Болалар бемалол ҳатто ота-оналари билан бирга келишлари ҳам мумкин.

Ушбу маросим SPORTS.uz сайти томонидан жонли эфирда трансляция қилинади!!!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×