Сречко Катанец Швециядан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Швеция ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги учрашув ва илк таассуротларингиз ҳақида нима дейсиз?

"Энг аввало, Швеция терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи таассуротимга келсак, Ўзбекистонга келганимга ҳали кўп бўлмади. Умуман олганда, бугунги ўйиндан қониқдим. Биз яхши ўйнадик, лекин хатоларимиз ҳам бўлди. Бу албатта, нормал ҳолат. Сабаби, таркибимизда ёш ўйинчилар кўп эди. Ўйлашимча, шу билан тўхтаб қолмаймиз. Кўпроқ ишлашимиз керак, чунки бизни ҳали жуда кўп муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Ҳаммамизга маълум, шведлар анча юқори даражадаги жамоа, улар нима қилиш кераклигини жуда яхши билишади. Жамоада катта турнирлар тажрибаси бор. Бугунги ўйинда ҳам рақибларимиз чиройли ўйин кўрсатди. Бизга эса бу учрашув катта тажриба бўлди".

- Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида марказий ҳимоячилар хатога йўл қўйди, уларнинг бугунги ўйини ҳақида нима дея оласиз?

"Бу футбол. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Ҳимоячиларимиз ҳам бундан мустасно эмас. Уларга қўйилган вазифа — агрессивроқ бўлиш эди. Aслида, мен буни ҳаммадан талаб қилдим. Чунки, ўзбек футболчиларига бу нарса бироз етишмайди.

Лекин таъкидлаганимдек, умумий натижадан қониқдим. Швециядек жисмоний жиҳатдан кучли рақибга қарши ўйнаш осон эмас.

Мен натижадан ваҳимага тушмаяпман. Сабаби, асосий вазифамиз ёшларга имконият бериб, уларни синаб олиш эди, бусиз иложи йўқ, чунки биз ўсишимиз керак".

- Элдор Суюнов бугун энг яхши ўйинини ўтказдими?

"Билмадим. Тўғрисини айтсам, бу мен учун муҳим эмас. Ҳа, у бугун чиройли сейвлар қилди.

Ўзингизга маълум, кучли жамоа қуриш учун йиллар керак. Мен жамоага қўшилганимга 7 кун бўлди. Умид қиламан, ҳамма ўз устида ишлайди ва тўхтаб қолмайди. Швецияга эса кейинги ўйинда омад тилайман".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
azam nazarov
06/09/2021 06:32
Ўйин савияси жуда юқори бўлди. Футболчилар Иброҳимхалил Йўлдошев, Фаррух Сайфиев, Фаррух Ик
ромовлар Швециялик футболчиларни шошириб ташлади. Газига бос, Қашқадарёлик мухлисларинг сен билан.
&
Турсун Ғани
05/09/2021 22:47
Муҳими бугун Швеция футболчилари билан ўйиндан орттирилган тажриба. Европа даражасидаги жамоалар билан яна давомли кўплаб ўйинларни ўтказиш керак. Футболчиларимиз шундай ўйинларда тобланади. Ҳато ва камчиликлар яққол кўзга ташланади. Кўрдик бугун марказий ҳимояда ҳато ўйинлар, бўш чизиқ ва ҳужумни якунловчи зарбалар диярли бера олишмада. Шу каби МТЖлар билан ўйинларни яна кутиб қоламиз. Ўз ҳато ва камчиликларни бартараф этиш учун бу каби ўйинлар жуда зарур.
&
Турсун Ғани
05/09/2021 22:47
Муҳими бугун Швеция футболчилари билан ўйиндан орттирилган тажриба. Европа даражасидаги жамоалар билан яна давомли кўплаб ўйинларни ўтказиш керак. Футболчиларимиз шундай ўйинларда тобланади. Ҳато ва камчиликлар яққол кўзга ташланади. Кўрдик бугун марказий ҳимояда ҳато ўйинлар, бўш чизиқ ва ҳужумни якунловчи зарбалар диярли бера олишмада. Шу каби МТЖлар билан ўйинларни яна кутиб қоламиз. Ўз ҳато ва камчиликларни бартараф этиш учун бу каби ўйинлар жуда зарур.
Dilnura Ramazanova
05/09/2021 22:18
Арабларга хам шу даражада уйин курсатайди арабларни аллакачон маглуб этарди
Dilnura Ramazanova
05/09/2021 22:16
Яхши уйин булди

Минбар

Барча блоглар