Стерлинг Гвардиолага шарт қўйди

Харидор тобора кўпайиб бораётган Раҳим Стерлинг фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Бунинг учун эса, унинг талаблари бажарилиши лозим.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, ҳужумкор футболчи агар бош мураббий Хосеп Гвардиола унга мунтазам ўйин амалиётини кафолатласа ва уни жамоанинг муҳим ўйинчилариқ қаторига қўшсагина “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилишни давом эттиришини таъкидламоқда.

Маълумки, ўз даврида Англия футболининг энг қиммат ўйинчиси бўлган Раҳим Стерлинг кейинги пайтда ички рақобатда ёшларга имкониятни бой бериб қўймоқда.

Стерлингнинг клуб билан ҳамкорлиги 2023 йилнинг ярмигача давом этади. 26 ёшли футболчининг трансфери 90 миллион еврога баҳоланяпти. Унга асосий даъвогар сифатида “Барселона” номи тилга олинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!