Стерлинг ўз тақдирини ҳал қилди

"Манчестер Сити" футболчиси Рахим Стерлинг клубини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "The Times" нашри хабар берди. 

26 ёшли инглиз футболчига "Барселона" жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" уни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.  

Стерлинг "Манчестер Сити"нинг асосий таркибидан жой эгалламаган тақдирда, "Барса"га ўтишга рози. 

Эслатиб ўтамиз, англиялик вингерни "шаҳарликлар" 90 миллион евродан камига сотмоқчи эмаслиги борасида хабарлар тарқалаётганди. 

"Барса" етакчиси Хави сабаб МЛСга йўл олиши мумкин

Хави: "Бунга ҳаққингиз йўқ"

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар